UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

05 сен 14:04
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади"

Теглар :  Тимур Кападзе
U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.

"Саралаш босқичи бошлангани билан барчани табриклайман! Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга тўғри келди, лекин шунга қарамай, учта ўйинни яхши ўтказамиз ва қониқарли натижага эришамиз. Эртанги учрашув Афғонистон терма жамоасига қарши. Ушбу терма жамоа ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар эртага ғалаба қозонамиз деган умиддаман", – деди олимпиячилар устози.

- Футболчиларнинг эртанги учрашувга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Улар "рақибимиз Афғонистон-ку", дея, руҳий томонлама бемалол ўйнашмайдими?

- Фикримча, руҳият томонлама ҳаммаси жойида. Афғонистонда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Афғонистон ёшлар терма жамоаси CAFA турнирларида иштирок этиб келмоқда, терма жамоаси эса ёзда бўлиб ўтган CAFA кубогида кичик интрига ярата олди. Афғонистонлик кўп футболчилар Эрон чемпионатида тўп тепишади. Эртанги ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

- Легионерлар ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Энг аввало, барча легионерларимиз соғ-саломат. Улар терма жамоага бироз кеч қўшилишди. Бир нечта футболчимиз кеча машғулотларга қўшилди. Вақт кам, бироқ легионерларимизнинг даражасига шубҳа қилмайман. Улар тез киришиб кета олишади. Бизни учта ўйин кутиб турибди ва табиийки ротация қиламиз ва барчага имконият берамиз.

- Легионер футболчиларнинг ўз клубларига кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчиларимиз билан солиштирганда ўйин ритмида фарқ сезилиб қолмайдими?

- Бу жиҳатни албатта ҳисобга оламиз. Кўриб чиқамиз ва қараймиз. Терма жамоада барча футболчи бор кучи билан ўйнаши керак. Ушбу ҳолат терма жамоамиз ўйинига таъсир ўтказмайди деган умиддаман.

- Учрашувларни "Жар" стадионида ўтказиш сизнинг таклифингизмиди ёки ЎФАнинг?

- Бу масала келишилган ҳолатда ҳал этилди. Ҳозирги кунда майдонларимизда муаммолар бор. "Жар"да эса бундай муаммо йўқ. "Бунёдкор" стадионида ҳам ўйнасак бўлар эди, лекин биз анча аввал "Жар"да ўйнашимизни ҳал этиб бўлгандик. Ягона муаммо стадионнинг сиғимида бўлиши мумкин.

Шу тариқа, матбуот анжумани якунланди. Тез орада бошқа терма вакиллари иштирокида кечган саваол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг