UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0

06 июн 15:29
Янгиликлар

Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро championat.asia сайтига берган интервьюси чоғида бир қатор саволларга жавоб берди.

Улар орасида терма жамоанинг собиқ устози ҳақида ҳам савол бор эди.

- Ассоциация билан шартнома имзолаган кунингизда собиқ бош мураббий Тимур Кападзе ҳам ёнингизда эди ва Малайзиядаги йиғинга бирга бордингизлар. Собиқ бош мураббий билан ишлаш бирга ишлаш қандай бўлди? Ахир футболда иккита бош мураббийнинг бирга ишлаши камдан-кам учрайдиган ҳолат...

- Очиғини айтсам, Тимур билан боғлиқ вазият жуда ойдин ва аниқ эди. У терма жамоа билан тўртта ўйин ўтказган аввалги мураббий эди. Лекин у йигитларни яхши танирди. Унинг ассоциация билан шартномаси бор эди ва мендан у билан ишлашга розимисиз, деб сўрашганида, мен “ҳа” деб жавоб бердим. Чунки менга ўзим билан ишлайдиган маҳаллий мураббий керак эди. Менга бошиданоқ ёнимда бўлиб, кўп нарсаларни кўрсата оладиган одам зарур эди. Нега дейсизми? Чунки Осиёда қаерда ишлаган бўлсам, футболчиларнинг маданияти ва одатларини яхшироқ билиш учун доим маҳаллий мураббий ёки маҳаллий мутахассис билан ишлашни сўраганман. Тимур билан муносабатларимиз жуда яхши эди. Бироз вақт ўтиб, у бошқа клубдан тушган таклифни қабул қилишга қарор қилди ва кетди. Лекин ҳозир ҳам у билан муносабатларим жуда яхши деб ўйлайман. У терма жамоада ажойиб натижалар қайд этдди. Ҳудди Катанец каби, Катанец ҳам ажойиб ишлар қилди. Бу ерга келганимда, мен Катанец билан ҳам гаплашиб, ундан кўп нарсаларни сўрадим У жуда хушмуомала эди ва менга кўплаб маълумотларни берди. Бу табиий ҳол.

Интервьюни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг