UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0

21 май 15:16
Янгиликлар

Шахмат

Тимурқулов онлайн шахмат мусобақасида бош совринни ўзиники қилди

Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг тўққизинчи турнири ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Эътиборли тарафи шундаки, саккизинчи турда 10 имкониятдан 9 очко жамғариб бухоролик Анвар Жабборов ғолибликни қўлга киритган эди. Шу турда худди шунча очко жамғарган яна бир бухоролик ҳаваскор шахматчи Алибек Тимурқулов ҳам 10 имкониятдан 9 очко жамғарганди, аммо chess.com сайтининг Fair Play жамоаси қўшимча коэффициентларга кўра ғолибликни Анвар Жабборовга тақдим этган эди.

Куни кеча ўтказилган ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг тўққизинчи турнири бош совринини саккизинчи турнирда иккинчи ўринга муносиб кўрилган Тимурқулов Алибек Акмалович қўлга киритди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати 11-20 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Шу кунга қадар 9 та турнир ўз якунига етди ҳамда ҳар бир турнир ғолиби уч миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.

Ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг сўнги турнири бугун бўлиб ўтади. Мазкур чемпионатнинг охирги кунида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг