UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 ноя 20:06
Янгиликлар

Шахмат

Тоҳиржонова жаҳон чемпионати 1/4 финалининг иккинчи партиясини ўтказди ФОТО

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 450 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва ғолиб шахматчи 60 000 долларга эга бўлади. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ягона вакиламиз, аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова муваффақиятли ҳимоя қиляпти. 

Ҳозиргина Гулруҳбегим чорак финал босқичининг иккинчи учрашувида амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнга қарши дона сурди. Ҳамюртимиз оқ доналарда ҳаракат қилди. Чин юрти вакиласи биринчи рақам остида таснифланган бўлиб, кеча у қора доналарда дуранг билан чекланганди. Агар бугун Тоҳиржонова ғалаба қозонса, ярим финалга йўл оларди. 

Афсуски, тажриба муҳим паллада ўз сўзини айтди. Саксон биринчи юришдан сўнг гроссмейстеримиз ўз мағлубиятини тан олди. Шунга қарамай, Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг жаҳон чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли дея баҳолаш мумкин. Сабаби, шу пайтгача ўзбекистонлик аёл шахматчилардан ҳеч бири жаҳон чемпионатининг ярим финал остонасига қадар етиб келмаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг