UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 ноя 08:47
Янгиликлар

Шахмат

Тоҳиржонова жаҳон чемпионатининг 3-давра илк партиясида ғалабага эришди

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 450 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва ғолиб шахматчи 60 000 долларга эга бўлади. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ягона вакиламиз, аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қиляпти. 

Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминованинг синглиси бўлган Гулруҳбегим биринчи ва иккинчи даврада ғалаба нашидасини сурганди. Истеъдодли шахматчимиз кеча ўтказилган 1/8 финал босқичининг илк партиясида ҳам ғалабага эришди. У россиялик халқаро гроссмейстер Валентина Гунинани оқ доналарда мағлуб этди. Бугун иккинчи партия ўйналади ва Гулруҳбегимни дуранг ҳам чорак финалга олиб чиқади. 

Жаҳон чемпионати. 1/8 финалнинг илк партияси натижалари:

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (Ўзбекистон) - Валентина Гунина (Россия) - 1:0

Чжай Мо (Хитой) - Цзюй Вэньцзюнь (Хитой) - 0:1

Йоланта Завадзка (Польша) - Жансая Абдумалик (Қозоғистон)- 1:0

Наталья Погонина (Россия) - Екатерина Лагно (Россия) - 0:0

Анна Музичук (Украина) - Антоанета Стефанова (Болгария) - 1:0

Харика Дронавали (Ҳиндистон) - Александра Костенюк (Россия) - 0:0

Алиса Галлямова (Россия) - Лэй Тинцзе (Хитой) - 0:0

Мубина Алинасаб (Эрон) - Мария Музичук (Украина) - 0:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг