UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

02 апр 17:53
Янгиликлар

Футбол

Токио-2020 2-саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди

Теглар :  Аёллар футболи
Бугун 2 апрель куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон, Вьетнам, Гонконг ва Иордания аёллар олимпия терма жамоалари бош мураббийлари қатнашишди.

Матбуот анжуманидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Баҳром Норсафаров (Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Гуруҳимиздаги барча терма жамоа аъзоларини Тошкентда кўриб турганимдан хурсандман. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Бизнинг терма жамоа саралашнинг биринчи босқичида қатнашмади. Шунга қарамай, ҳозирда биз яхши спорт формасидамиз. Иккита халқаро мусобақада иштирок этдик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти биз учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Шунга яраша биз ҳам сифатли футбол намойиш этиб, олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Терма жамоа аъзоларининг барчаси сафда. 90 дақиқа майдонда тўп суриш учун ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан тайёрмиз. Рақиблар ҳақидаги маълумотлар бизда бор, лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ким фаворит эканини ўйин кўрсатади. Барча рақибларга бир хил муносабатда бўламиз”.


Аззедин Чих (Иордания аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандман. Мусобақа юқори савияда ўтишига ва барча учрашувлар қизиқарли бўлишига ишончим комил. Менинг фикримча, барча терма жамоалар бир хил имкониятга эга. Гуруҳдаги яққол фаворитни ажратиб кўрсата олмайман”.


Рикардо Хосе Рембо (Гонконг аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Олимпиада саралашининг иккинчи босқичига йўл олганимиздан хурсандман. Ўйинлар осон бўлмаслиги аниқ. Бор имкониятларимизни ишга солиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Биз Вьетнам ва Иордания билан аввал учрашув ўтказганмиз. Шу сабабли бу терма жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Умуман олганда, гуруҳимиздаги барча терма жамоалар кучли. Вьетнамни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин, сабаби улар ФИФА рейтингида гуруҳдаги бошқа терма жамоалардан юқорироқда жойлашган” .

Мен Гонконгда 20 йилдан бери яшайман. Бу мамлакат мен учун бегона эмас. Биз терма жамоа ўйинини яхшилаш учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик. Мусобақага тайёрмиз, деб айта оламан”.



Май Дак Чунг (Вьетнам аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Тошкентда бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Ижобий натижа қайд этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Менинг фикримча, ушбу босқичда барча терма жамоаларнинг имконияти тенг. Ҳаммада келгуси босқичга чиқиш учун имконият бор. Кураш қизғин кечади, деб ўйлайман”.


Матбуот анжуманидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг