UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0

22 май 08:01
Янгиликлар

Токио-2020

"Токио-2020" спорт иншоотлари + ФОТО

Японияда «Токио-2020» Ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун қирқтадан кўпроқ спорт иншоотлари тайёрланган.

Токио шаҳри чегарасида 33 та олимпия иншоотлари жойлашган, уларнинг 20 таси Олимпия қишлоғидан 8 километрдан узоқ бўлмаган масофада жойлашган. “Токио-2020” спорт иншоотларининг асосий қисми икки – “Мерос зонаси” ва “Токио кўрфази зонаси” кластерларида мужассамлаштирилган.

“Мерос зонаси”га янги Миллий стадиондан ташқари 10 та спорт иншоотлари киради. Уларда енгил атлетика, бадминтон, бокс, дзюдо, каратэ, от спорти, замонавий бешкураш, стол тенниси, оғир атлетика, гандбол ва футбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Бу ерда, шунингдек велосипед спорти бўйича шосседа пойгалар ўтказилади. “Мерос зонаси”нинг деярли барча спорт объектлари Япония пойтахтида 1964 йилда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинлари учун қурилган эди. Улар “Токио-2020” учун реконструкция қилинди ва янгиланди.

“Токио кўрфази зонаси” кластери спортнинг 18 тури, шу жумладан кураш, гимнастика, сузиш, камондан отиш, теннис, қиличбозлик, волейбол, академик эшкак эшиш, байдарка и каноэда эшкак эшиш мусобақаларига мўлжалланган иншоотларни қамраб олади. Ушбу кластерга кирадиган 15 та спорт иншоотидан тўққизтаси махсус “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун бунёд этилган.

“Токио кўрфази зонаси”даги Харуми оролида Олимпия қишлоғининг турар жойларида спортчилар яшайди. “Токио-2020” Олимпия ўйинлари тугаганидан кейин Олимпия қишлоғи замонавий турар жой массивига айланади.

“Токио-2020” Олимпия ўйинлари дастуридаги футбол ўйинлари Япониянинг етти – Токио, Саппоро, Рифу (Мияги префектураси), Касима (Ибараки префектураси), Сайтама ва Йокогама шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади. Мияги ва Ибараки префектураларидаги стадионларда футбол ўйинларини ўтказиш “Токио-2020” Олимпия ўйинлари 2011 йилда Шарқий Япониядаги зилзила ва цунами бўлиб ўтган ана шу префектураларни ҳам қамраб олганини намойиш этиши мақсадини кўзлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг