UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

09 дек 08:56
Янгиликлар

Дзюдо

Токио "Катта Дубулға" турнирида мезбонлар 14 та олтиндан 13 тасини бегона қилишмади

Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир якунига етди.

Икки кунлик мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 44 давлатидан келган жами 274 (149 эркак, 125 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқди. Юртимиз шарафини биргина вакилимиз Музаффарбек Тўрабоев ҳимоя қилди. Париж-2024 Олимпиадаси совриндори ўзи учун янги вазнда имкониятини синаб кўрди. +100 кг вазнда курашган Тўрабоев илк даврадаёқ япониялик дзюдочи Канта Наганога имкониятни бой бериб қўйди.  

Эътиборлиси шундаки, Япония терма жамоаси 14 та вазн тоифасидан 13 тасида олтин медалларни қўлга киритди. Биргина -100 кг вазнда Матвей Каниковский чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. IJF байроғи остида курашган россиялик спортчи финалда италиялик Женнаро Пиреллини мағлубиятга учратди. Қолган барча вазнларда мезбонлар ғалаба нашидасини суришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг