UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

22 май 12:16
Янгиликлар

Токио-2020

Токио Олимпиадаси бекор қилиниши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, агар келаси ёзда ҳам Токио-2020 ўйинлари ўтказилмаса, нега бекор қилиниши кераклигини тушунишини таъкидлади.

Маҳаллий ташкилотчилар коронавирус инқирози сабабли спорт анжумани бир йилга қолдирилганидан сўнг, ўзларида захира режаси йўқлигини айтишди.

«Ҳар доим ҳам ташкилий қўмитага 3000-5000 кишини ёллай олмайсиз», дейди Бах BBC Sport билан суҳбатда. «Спортчиларни мавҳум ҳолатга тушишига ҳам йўл қўёлмайсиз.»

Ўз интервьюсида Бах, ўйинларни қайта ташкил этиш «улкан вазифа» эканлигини эътироф этди. У 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтадиган кечиктирилган ўйинлар ўзига хос бўлиб, коронавирус устидан ғалабани илк бор жам бўлиб, бутун дунёга ҳамжиҳатликда нишонлаш хабарини юборишига умид билдирди.

“Бунинг аниқ режаси йўқ, шунинг учун биз кундан-кун ғилдирак ихтиро қилишимизга тўғри келяпти. Бу жуда қийин ва шу билан бирга ҳаяжонли ҳам”, дейди Томас Бах.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг