UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

16 май 09:03
Янгиликлар

Токио-2020

Токио Олимпиадасининг қолдирилиши қанчага тушди?

Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) ҳисоб-китобларига кўра, бир йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ташкилот учун 800 миллион АҚШ долларига тушади.

Бу ҳақида ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди.

Таъкидланишича, бу қайта режалаштириш ҳисоб-китоблари бўйича хулосага келинган биринчи тахмин. Юқорида кўрсатилган маблағларнинг 150 миллион доллар миқдоридаги қисми Халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталарини зарур молиялаштириш ишлари учун ажратилади.

“Ижроия қўмитасининг асосий эътибори “Биз бу ерга борамиз” ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган Токио ўйинлари тўғрисидаги ҳисоботда бўлади. Ундаги мутахассислар гуруҳ аъзолари хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб беради. Ушбу мақсадга эришиш учун биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа манфаатдор томонлар билан алоқа ўрнатмоқдамиз. Биз ташкилий қўмита ва Япония ҳукумати билан бирдаммиз. Асосийси, 2021 йил 23 июлдан бошланиши кутилаётган Олимпиаданинг муваффақиятли ўтишига шубҳа қилмаймиз”, – деди Томас Бах.

Қолаверса, Бах 800 миллион АҚШ доллари коронавирус инқирозининг молиявий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришини айтиб ўтди. ХОҚ раҳбари, шунингдек, агар коронавирусга вакцина топилмайдиган бўлса, Олимпиада бутунлай бекор қилиниши эҳтимоли борлигини ҳам таъкидлади.

ХОҚнинг келгуси онлайн Ижроқўм йиғилишлари 10 июнь, 15 ва 22 июль кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг