UZ

Сўнгги янгиликлар

15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0

14 апр 16:42
Янгиликлар

Бошқалар

Токиодаги Олимпия ўйинлари 2021 йилга ўтказилгани ҳақида нималарни билиш керак? ХОҚ жавоб беради

Халқаро олимпия қўмитаси коронавирус пандемияси туфайли Токиодаги Олимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилганлиги билан боғлиқ энг кўп берилаётган саволларга жавоблар берилган ҳужжатни тайёрлади.

Уларда Олимпия ўйинлари муддатини ўзгартириш жуда мураккаб жараён эканлигига эътибор қаратилади.

ХОҚнинг Мувофиқлаштирувчи комиссияси ҳозирги пайтда “Токио-2020” Ташкилий қўмитаси, спортнинг ёзги олимпия турлари бўйича халқаро спорт федерациялари, 206 та миллий олимпия қўмиталари, спортчилар, ҳомийлар, шериклар, кўрсатиш ва эшиттириш компаниялари билан иш олиб бормоқда. Мувофиқлаштирувчи комиссия Олимпия ўйинлари келгуси йилга кўчирилиши билан боғлиқ турли масалаларни кўриб чиқмоқда.

Маълумки, “Токио-2020” ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Шу тариқа Олимпия ўйинлари тарихда биринчи марта бошқа муддатга кўчирилди.

ХОҚнинг 2020 йилги Олимпия ўйинларини кўчириш тўғрисидаги қарори Япония ҳукумати билан ҳамкорликда, мамлакат Бош вазири Синдзо Абэнинг шахсий иштирокида биргаликда қабул қилинди ва бу коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш, энг аввало, Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамма одамларнинг, хусусан спортчиларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш мақсадини кўзлаб қилинди.

Бунда молиявий масалалар муҳокама қилинмади, чунки ХОҚ ўзининг таваккалчиликларни бошқариш, шу жумладан суғурталаш бўйича сиёсати туфайли ҳар қандай ҳолатда ўз фаолиятини давом эттириш ва Олимпия ўйинларини ўтказиш бўича ўз вазифаларини бажариш имкониятларига эга.

ХОҚнинг айрим асосий шериклари билан битимларининг муддати 2020 йилда тугаши муносабати билан Ташкилот келишувларни сақлаб қолиш ва бу Олимпия ўйинлари кўчирилиши билан боғлиқ бўлмаслиги юзасидан қарор қабул қилди. Миллий шериклар ҳуқуқларини кенгайтириш “Токио-2020” Ташкилий қўмитаси билан муҳокама қилинади.

Олимпия ўйинларини кўчиришни муҳокама қилишда олимпиячи спортчиларнинг фикрлари муҳим роль ўйнади. ХОҚ ҳам ХОҚ Ижроия қўмитасининг аъзоси, ҳам Спортчилар комиссиясининг раиси бўлган Кирсти Ковентри билан доимий қалин алоқададир. ХОҚ Президенти Томас Бах атлетларнинг 200 нафаридан кўпроғи билан маслаҳатлашувларда иштирок этди.

Халқаро олимпия қўмитасининг бошлиғи Токиодаги Олимпия ўйинлари ҳозирги мураккаб шароитларда умид нури бўлишини кўп марта таъкидлаган. Ана шундан келиб чиққан ҳолда Олимпия машъаласини Японияда сақлаб қолиш ва “Токио-2020” номини ўзгартирмасликка қарор қилинди.

Томас Бахнинг айтишича, мусобақларни бутунлай бекор қилиш ҳеч вақт муҳокама қилинмаган, чунки бу 11000 спортчи ва 206 миллий олимпия қўмитаси, ХОҚ Қочоқлар олимпия командаси, шунингдек ташкилотчилар, ишқибозлар ва олимпия ҳаракати барча вакилларининг умидларини сўндирарди.

Йил давомида ХОҚ фақат Токиодаги Олимпия ўйинларини ташкил этиш билан шуғулланибгина қолмасдан, шунингдек бошқа йирик мусобақалар: Пекиндаги 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ва Дакардаги 2022 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларига эътибор бериши керак.

Афтидан, халқаро спорт федерацияларига ўз мусобақалари муддатларига ўзгартиришлар киритиш, спортчиларга – янги муддатларга мослашиш талаб қилинади.

Ҳозирги пайтда ХОҚ ва «Here We Go!» ишчи гуруҳи барча манфаатдор томонлар билан Токиодаги Олимпия ўйинларига саралашнинг янги тизимини келишмоқда. Бунда эга бўлинган 57 фоиз лицензиялар улар қўлга киритганларда сақлаб қолинади, квалификация даври 2021 йил 27 июнда тугайди. Бу Япония билан келишувга мувофиқ, Токиодаги 2020 йилги Олимпия ўйинлари 2021 йилдаги XXXII Олимпия ўйинлари бўлиб қолиши сабаблидир.

Бундан ташқари, Олимпия хартияси принципларига мувофиқ миллий олимпия қўмиталари Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун спортчиларни танлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

“Токио-2020” Ташкилий қўмитасига олимпия мусобақаларига сотилган чипталар масаласини ҳал қилиш керак бўлади. Япония томони, шунингдек Олимпия ўйинларида Олимпия қишлоғи бўлиши учун ҳамма чораларни кўради, чунки ўша ер Олимпиада юраги бўлади.

Ҳужжатда ХОҚнинг 185 та миллий олимпия қўмитасининг 1600 та спортчиси ва ХОҚнинг Қочоқлар олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши алоҳида таъкидланади. ХОҚнинг “Олимпия бирдамлиги” томонидан бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган.

Токиодаги Олимпия ўйинларининг кўчирилиши бўлажак мусобақага мезбонлик қиладиган мамлакатни танлаш учун масъул комиссия ишига таъсир кўрсатмайди. Бундан кейин ҳам мусобақалар барча иштирокчилар учун хавфсиз бўлган шароитларда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг