UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

17 дек 13:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев Баҳодир Жалоловнинг жангига бормаганлиги ҳақида: «Олимпиада чемпионига нима ўргатиш мумкин»

Теглар :  Тўлқин Қиличев
Тўлқин Қиличев Баҳодир Жалоловнинг жангига бормаганлигига изоҳ берди.

Мураббий Тўлқин Қиличев якунланган Ўзбекистон чемпионати ва Баҳодир Жалоловнинг жангига нима сабабдан бормаганлиги ҳақида гапирди.

«Аввало, якунланган Ўзбекистон чемпионати ҳақида гаписам, ўзбек бокси тарихида илк бор халқаро ҳакамлар жангларни баҳолаб борди. Улар юртимиздаги бокс муҳитини кўриб ҳайрон бўлишди. Бу пайтгача бунақасини кўрмаганмиз деб, хурсанд бўлиб кетишди. Республика биринчилигини якунлаб, янги бир мусобақага шай турибмиз. Асосий жангда Исроил Мадримов ҳаммамизни хурсанд қилади деб ўйлайман. Ишонаманки, йигитларнинг барчаси юзимизни ёруғ қилади. Бундай даражадаги катта бокс оқшомларига мезбонлик қилишдан асосий мақсад ҳам боксчиларимизнинг ишончли ғалабага эришиб тезроқ чемпионлик камарлари томон қадам ташлашларидир.

Баҳодир Жалолов билан нега Дубайга бормадим? Ўзбекистон чемпионатида янги номларни кашф этиш, ёшларни саралаш учун Баҳодирнинг жангига бормадим. Раҳматжон акамни жўнатдим. Раҳматжон Рўзиохунов жуда тажрибали мураббий. Баҳодирга бу жангда катта эътибор шарт эмас деб ўйладим. Чунки Жалолов Олимпиада чемпиони. Олимпиада чемпионига нима ўргатиш мумкин? Керакли кўрсатмани айтиб турсангиз, ҳаммасини ўзи уддалайди деган фикрда Раҳматжон акам бордилар ва шукурки, улар ғалаба қозонишди. Бугунги жангда барча боксчиларимизга омад тилайман», - деди Тўлқин Қиличев.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
17 дек 13:24:55
CHELSEA2211
Ja katta ketvorma... Hali narmalni bokschilar bilan ringga chiqmadi...
   
17 дек 16:37:04
Ibroxim
Жошуа йоки Усик билан тушиб колса сиздака мураббийлардаг 10 таси зарур булади лекин аммо бирок...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг