UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

20 май 07:32
Янгиликлар

Дзюдо

Тому Торини табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси, япониялик таниқли мутахассис Тому Тори ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар спорт соҳасида ҳам изчил давом этмоқда. Жумладан, дзюдо ватани Япониядан келган тажрибали мутахассис, дунёга машҳур Кодокан мактаби тарбияланувчиси, халқаро йўриқчи (инструктор) Тому Тори ҳам ана шу ҳамкорлик доирасида қарийб ярим йилдан бери юртимизда фаолият юритмоқда. Кунчиқар юрт мураббийи фаолияти давомида орттирган тажрибасини барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз аъзоларига улашмоқда.    

- Ўзбекистонга илк бор 2002 йили келгандим. Ўшанда спортчи эдим. Ҳозир эса мураббий сифатида юртингизда бўлиб турибман. Таассуротларим кутганимдан ҳам аъло. Ўзбекистон дзюдоси барча даврларда қитъа ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган. Дунёда ҳам ўзбекистонлик дзюдочиларга алоҳида ҳурмат билан қарашади. Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида дзюдочиларингиз медаллар учун даъвогарлар қаторида эътироф этилади. Мен бу ерга Ўзбекистон дзюдоси ривожига ёрдам бериш учун келганман. Ўйлайманки, бу миссияни шараф билан уддалайман. Кодокан мактабида олган билимларим, спортчилик фаолиятим давомида орттирган тажрибаларимни маҳаллий ёшларга улашаман, - дейди бугунги кун қаҳрамони.  

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва дзюдочилар номидан Тому Торини бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг