UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

09 май 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Top Rank вице-президенти: "Ломаченкони яна рингда кўрамизми ёки йўқ — бу аниқ эмас"

Карл Моретти енгил вазн тоифасидаги IBF ва IBO чемпиони Василий Ломаченконинг (18-3, 12 КО) келажаги ҳақидаги гапирди.

"У сентябрь ойигача мажбурий рақиб, яъни Мурателла — Абдуллаев жанги ғолиби билан баҳс  олиб бориш бўйича бир қарорга келиши керак. Бу унинг нима истаётганини аниқлаб беради. Бу билан у бошқа жанг қилмайди демоқчи эмасман, рақиб бошқа бўлиши ҳам мумкин. Умуман олганда, кейинги жанг бўйича қарор ҳали қабул қилингани йўқ. У нимани хоҳласа, қила олади. Бу Лома. У қанчалик буюк эканлигини кўрсатиш ёки унинг атрофида кўтарилиш учун унвонга муҳтож эмас. Ҳақиқий савол — у рингга қайтишни хоҳлайдими? Лома нима қилишни ҳал қилмагунича у ҳақида ўйлай олмаймиз. Ломаченко — Дэвис жангига келсак, биз аллақачон маррага етиб боргандик, келишув деярли амалга ошганди. Аммо Лома умуман жанг қилишни хоҳламади. Жервонта билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. У шунчаки дам олишни хоҳлади. Биз уни яна рингда кўрамизми ёки йўқ, билмайман", деди Моретти.

Василий сўнгги жангини 2024 йил 12 май куни Жорж Камбососга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг