UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

04 июл 12:04
Янгиликлар

Теннис

Тўрт теннисчимиз Қозоғистондаги турнирнинг 1/8 финалига чиқди

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида теннис бўйича F15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада тўрт нафар теннисчимиз ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Қизиғи, уларнинг бари биринчи даврадан муваффақиятли ўтиб олишди. 

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин россиялик Борис Покотиловни 6/0, 6/2 ҳисобида таслим этди. Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Фомин ATP рейтингида 615, Покотилов 981-ўринни эгаллаб турибди. 

Амир Милушев россиялик Иван Зайцевдан 3/6, 6/3, 6/4 ҳисобида устун келди. Рейтингга киритилмаган ёш теннисчимиз Раҳимбек Иброҳимов ҳиндистонлик Нитин Кумар тўсиғидан ўтиб олди. Биринчи сетни 2/6 ҳисобида бой берган Синҳа Кумар иккинчи сетга чиқа олмади.  

Рейтингнинг 1156-поғонасида бораётган Максим Шин турнирнинг бешинчи ракеткаси, дунё рейтингида 671-ўриндан жой олган россиялик Евгений Филипповни 4/6, 7/6(5), 6/4 ҳисобида мағлубиятга учрата олди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг