UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

05 июл 10:25
Янгиликлар

Теннис

Тўрт теннисчимиздан фақат бир нафари Қозоғистондаги турнирнинг 1/4 финалига етиб келди

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида теннис бўйича F15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада тўрт нафар теннисчимиз ҳам ўз имкониятини синаб кўраётганди. Уларнинг бари биринчи даврадан муваффақиятли ўтиб олишганди. 

Афсуски, чорак финалга улардан биргина Сергей Фомин йўл олди. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси илк даврада россиялик Борис Покотиловни 6/0, 6/2 ҳисобида таслим этганди. Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Фомин иккинчи босқичда яна бир рус теннисчиси Руслан Тюкаевдан устун келди - 3/6, 6/3, 6/3. 

Амир Милушев турнирнинг еттинчи ракеткаси, россиялик Максим Жуковга 0/6, 0/6, Рейтингга кирмаган ёш теннисчимиз Раҳимбек Иброҳимов япониялик Шинжи Ҳазавага 2/6, 4/6, Максим Шин эса яна бир Кунчиқар юрт вакили Казума Кавачига 3/6, 6/0, 2/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

ATP рейтингида 615-ўринни эгаллаб турган Сергей Фомин бугун ярим финал чиптаси учун россиялик Иван Денисовга қарши кортга чиқади. Бу теннисчи рейтингнинг 1123-поғонасидан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг