UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

02 сен 08:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди

Хамзат Чимаев жанг қилиш истагини билдирган Кайо Борральо "Борз"нинг чақирувини қабул қилишга ва йил охиригача у билан октагонда тўқнаш келишга тайёр.

"Ниҳоят, кимдир менинг исмимни тилга олди! Биродарим, сени қанчалик ҳурмат қилишимни биласан. Мен буни ноябрь ойида "Мэдисон Сквер Гарден"да ёки декабрда "Ти-Мобайл" аренада амалга оширишга тайёрман. Менга шунчаки хабар бер", – деб ёзди бразилиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида UFC`нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпионига мурожаат қилиб.

Аввалроқ россиялик жангчи май ойида баҳсли ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган Шон Стрикленд билан чемпионлик реваншини кутиб, бекор ўтиришни истамаслигини маълум қилган эди. У америкаликдан ташқари, Кайо Борральо, Дрикус Дю Плесси ва Нассурдин Имавов билан ҳам жанг қилишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида Кайо Боррало UFC`даги еттита ғалабадан иборат сериясини тўхтатиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан Нассурдин Имавовга имкониятни бой берганди. Жорий йилнинг март ойида эса бразилиялик жангчи Рене де Риддер устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, муваффақиятли йўлига қайтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг