UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

31 янв 08:20
Янгиликлар

Шахмат

Тошкент 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

Теглар :  Шахмат
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси спорт мусобақалари орасида ўзининг катта географиясига эга бўлиб, унда ташкилотга аъзо (ФИДЕ) барча мамлакат вакиллари иштирок этади.

Шубҳасиз, бундай йирик мусобақани қабул қилиш ҳар қандай мамлакатга ҳам насиб этавермайди. Бутунжаҳон шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти маслаҳатчиси Берег Балгабаев билан мазкур мавзу муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил қилинди. МОҚда бўлиб ўтган расмий тадбирда Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

“Муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимизда спорт тарғиботи бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2025 йил Тошкентда Осиё ўйинларини қабул қилиш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Айниқса, юртимиз аҳолиси орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш учун Тошкентда халқаро мусобақаларни имкон қадар кўпроқ ўтказишга эътибор қаратилган. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказиш ғоясини ҳукуматимиз қўллаб-қувватлашига ишонаман. Шахсан мен тадбирларга тарихий Самарқанд шаҳрини яхши номзод деб кўрсатган бўлар эдим”, – деди МОҚ раиси.

Шунингдек, суҳбат давомида 2026 йилда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ва унинг доирасида ФИДЕ Конгрессини ҳам Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокара олиб борилди. Ўз навбатида МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ФИДЕ билан чуқур ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканликларини билдирдилар. Таъкидлаш жоиз, мартабали меҳмон бугун кун давомида пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг