UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0

20 мар 12:04
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент каратэ WKF бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Каратэ
19 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Осиё каратэ федерациясининг бош менежери Винсент Чен бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Учрашувда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, вазирликнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев ҳамда федерация Бош котиби Камолиддин Ходжиниязов иштирок этишди.

Тадбирда асосий мавзу сифатида каратэ WKF бўйича Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионати ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар каратэни юртимизда янада оммалаштириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, спортчиларимизни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ўзлари фикр алмашишди.

Ойбек Қосимов делегация аъзоларига сўнгги йилларда юртимизда каратэни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, пойтахтимизда Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш бўйича барча чоралар кўрилишини маълум қилди.

“Сизни юртимизда кўриб турганимдан хурсандман. Хуш келибсиз. Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз спорт турлари бўйича бир қатор жаҳон ва Осиё чемпионатларига мунтазам равишда мезбонлик қилиб келмоқда. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон 34 та нуфузли халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиши режалаштирилган. Каратэ WKF бўйича қитъа биринчилигига ҳам муносиб мезбонлик қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.” – деди О.Қосимов

Ўз навбатида жаноб Винсент Чен ҳам чемпионат олдидан мавжуд шароитлар билан танишиш ва ушбу масала юзасидан музокаралар олиб бориш мақсадида юртимизга келганини таъкидлаб ўтди.

“Яна Тошкентдалигимдан бағоят хурсандман. Бу сафар иккинчи марта келишим. Пойтахтингиз менда тозалиги ва қулайлиги билан катта таассурот қолдирган. Бу ерда ўзимни жуда ажойиб ҳис қиламан. Юртингизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътиборни ўзбекистонлик спортчиларнинг нуфузли мусобақаларда қўлга киритаётган натижаларидан ҳам кўришимиз мумкин. Аҳоли сонидан келиб чиқадиган бўлсак, натижаларингиз аҳоли анча кўп ва иқтисодиёти ривожланган айрим давлатларникиданда юқори. Ташрифим давомида мавжуд инфраструктурани ўргандим. Тошкент нафақат қитъа биринчиликларини балким, жаҳон миқёсидаги мусобақаларни ўтказишга тайёр деб ўйлайман.” – деди жаноб Винсент Чен

Якунда томонлар жорий йилнинг июль ойида пойтахтимизда Токио Олимпиадасининг лицензиялари ўйналадиган Осиё чемпионатини ўтказишга келишиб олишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг