UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0

16 июл 19:04
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионатига қай даражада тайёр?

Хабарингиз бор, жорий йил 15-21 июль кунлари пойтахтимизда каратэ (WKF) бўйича катталар ўртасидаги ХVI Осиё чемпионати ҳамда Осиё каратэ федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси ўтказилади.

Хўш, юртимиз бўлажак нуфузли спорт анжуманини қабул қилиш учун тайёрми?

Шу ва бошқа саволлар билан ЎзА мухбири Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси бош котиби Камолиддин Хожиниёзовга мурожаат қилди.

- Бўлажак нуфузли спорт анжуманида иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган давлатлар сони қирқтага яқинлашиб қолди. Бу рўйхат яна ўсиши кутилмоқда, негаки ушбу қитъа чемпионатида қатнашиш истаги билан мурожаат қилишаётган давлатлар бўлиб турибди. Мусобақада қатнашиш учун ҳозирча 350 нафардан ортиқ спортчи рўйхатдан ўтди.

- Тошкентда нафақат қитъа чемпионлари аниқланади, балки Осиё каратэ федерацияси президентлиги учун сайловлар ҳам ўтказилади. Мазкур жараённи кузатиб бориш учун юртимизга Бутунжаҳон каратэ федерациясидан фахрий меҳмонлар ҳам таклиф этилганми?

image_2019-07-16_11-35-43.png

- Албатта, бундай даражадаги нуфузли спорт анжуманлари фахрий меҳмонларнинг иштирокисиз ўтмайди. Айтиб ўтганингиздек, бу ерда шунчаки қитъа чемпионлари аниқланмайди, балки Осиё каратэ федерациясининг президентлиги учун сайлов ҳам ўтказилади. Шу боис Конгрессда иштирок этиш учун Осиё каратэ федерациясининг масъул ходимлари, қитъамиздаги етакчи давлатларнинг вакиллари келишади. Бундан ташқари ушбу нуфузли спорт анжуманига Бутунжаҳон каратэ федерациясининг президенти, жаноб Антонио Эспиноза ҳам таклиф этилган. Ўз навбатида жаноб Эспиноза ушбу таклифни қабул қилган ҳолда Ўзбекистонга келишини маълум қилди. Қолаверса Осиё чемпионати даврида Бутунжаҳон каратэ федерацияси бош котиби ҳамда ушбу ташкилотнинг Ҳакамлар ҳайъати тўлиқ таркиби билан қатнашади.

- Осиё каратэ федерацияси президентлиги учун сайловда кимларнинг номзоди илгари сурилмоқда?

- Тошкентда ташкил этиладиган Осиё каратэ федерациясининг навбатдаги конгресси даврида ташкилот раҳбарлиги учун сайловлар ўтказилиши ҳақида айтиб ўтдик. Шу боис айни пайтда Осиё каратэ федерацияси раҳбарлиги учун бир қатор номзодлар кўрсатилган. Бироқ, конгресс ўтказиладиган кунга қадар кўрсатилган номзодлар ўз номзодини қайтариб олиши ҳам мумкин. Шунингдек, конгресс пайтида Осиё каратэ федерациясининг Ижроия қўмитаси кенгашига аъзолар ҳам сайланади. Ижроқўм аъзолигига Ўзбекистон каратэ федерацияси раиси Аламжон Муллаевнинг номзоди кўрсатилган.

image_2019-07-16_11-35-59.png

- Осиё чемпионатида ўзбекистонлик қанча ҳакам иштирок этади?

- Ҳозирги кунда халқаро тоифага эга ҳакамларимиз сони тўрт нафар. Осиё қитъаси миқёсида ўтадиган мусобақаларни бошқариш ҳуқуқига эга ҳакамларимиз сони эса 15 нафарга яқин. Ушбу Осиё чемпионати бошланиши олдидан Тошкентда ҳакамлар учун семинар ҳам ташкил этилади ва унда муваффақиятли қатнашган ҳакамлар ўз даражасини ошириш имкониятига эга бўлади. Қитъа чемпионатида ишлаш учун ўзбекистонлик 11 нафар ҳакам рўйхатдан ўтишган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Токио-2020 ёзги олимпиадасида қатнашадиган ҳакамларимиз ўз ўрнида спортчиларга далда бўлади. Ҳозирги кунда Санжар Мақсудов, Азизбек Бўриев, Алишер Қиличев ва Бурҳон Раҳмонов каби малакали ҳакамларимиз Олимпия ўйинларига бориш учун яхшигина имкониятга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, каратэ (WKF) бўйича катталар ўртасида ХVI Осиё чемпионати 19-21 июль кунлари “Ўзбекистон” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўтказилади. Ташкилотчилар томонидан томошабинлар орасида ушбу мусобақага қизиқишни янада ошириш мақсадида кириш бепул қилиб белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг