UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

01 май 15:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкент мезбонлик қиладиган бокс оқшомида қандай жанглар томоша қиламиз?

Хабарингиз бор, 5 май куни Тошкентда ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанг оқшоми бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил қилинадиган кечанинг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Ўша куни боксчимиз вакант бўлиб турган WBC Silver камари учун россиялик Дмитрий Чудиновга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Абдуғофуров профессионал рингдаги фаолияти давомида 10та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4тасида нокаут билан). Тажрибали Дмитрий Чудинов эса 25та жангда қатнашган ва уларнинг 21тасида ғалаба қозонган (13таси нокаут билан). 2та жангда мағлубиятга учраган бўлса, яна иккита тўқнашувда дуранг қайд этган.

Бокс оқшомида шунингдек, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Жамшид Нажмиддинов каби таниқли боксчиларимиз ҳам рингга кўтариладилар.

Жанг оқшомида қуйидаги жангларни томоша қилишимиз мумкин бўлади:

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)

Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия)

4 май куни ушбу жангларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Ўша куни кечки пайт эса "Некст" савдо мажмуаси ҳудудида очиқ машғулотлар ташкил қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 май 21:17:44
Jamshid Kushbaev
Bu sport qanalga umuman ishonch yuq
   
01 май 19:39:03
Navroz Hojibekov
Qizigi shuki sport tv oberadimi shunga oydinlik kritilar????
   
01 май 15:16:16
Мистер Джокер
Sport telekanali oberadimi ish qilib
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг