UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 авг 16:26
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Тошкент сентябрда халқаро хоккей турнирига мезбонлик қилади

Ўзбекистон спорти учун ёз мавсумининг энг муҳим воқеаларидан бири, шубҳасиз “Humo” хоккей клубининг янгидан шакллантирилгани бўлди.

Спорт ишқибозларига яхши маълум, ушбу жамоа Олий хоккей лигасининг 2019-2020 йилги мавсумида иштирок этади. Мазкур халқаро турнирда Россия, Хитой, Қозоғистон, мана энди улар сафига Ўзбекистон ҳам қўшилган ҳолда жами 34 жамоа иштирок этади. Мунтазам чемпионатда ҳар бир клуб 54тадан – 27та уйида, 27та меҳмонда ўйин ўтказади.

Мунтазам чемпионат якунларига кўра 16 кучли жамоа плей-офф босқичига чиқади ва афсонавий Михайлов-Петров-Харламов учлиги аъзоси Владимир Петров шарафига номланган кубокни қўлга киритиш учун баҳсларни давом эттиради.

Янгидан тузилган “Humo” клуби ОХЛга тайёргарликни бош мураббий Евгений Попихин бошчилигида Россиянинг Нижний Новгород шаҳри яқинидаги Изумрудний қўрғонида бошлади. Тайёргарликнинг ушбу босқичи Воскресенскнинг машҳур “Химик” жамоаси билан ўтказилган назорат учрашуви орқали ёдда қоладиган бўлди. Сабаби, тарихий ўйинда “Humo” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дарвоқе, ОХЛ мунтазам чемпионатида тошкентликлар "Химик" билан 4 бор дуч келишади.

Шундан сўнг жамоа учун пойтахтимизда икки ҳафталик машғулотлар ташкил этилди. Йиғин якунида фарм-клуб – “Хумо-2” билан иккита назорат ўйини ўтказилди. Ҳар иккала учрашувда асосий таркиб вакиллари устун келишди – 5:0 ва 4:1.

Август ойида Тошкент клуби Нижний Новгород шаҳрида уюштирилган мавсумолди тақдимот турнирида қатнашди. Мазкур мусобақада “Humo”нинг рақиблари ўзига нисбатан анча кучли, яъни Континентал хоккей лигаси жамоалари эди. Шунга қарамай, вакилларимиз турнирда муваффақиятли иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади. “Humo” бу сафар КХЛнинг яна иккита жамоаси устидан тарихий ғалабага эришди, “Торпедо” (Нижний Новгород) 3:0, “Динамо” (Минск) эса 5:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Жамоамизга топширилган илк махсус кубок клуб музейидан муносиб ўрин эгаллайди.

Чемпионатга тайёргарликни ўзбекистонлик хоккейчилар Санкт-Петербург ва Тольятти шаҳарларида ОХЛ клубларига қарши ташкил этиладиган ўртоқлик ўйинлари билан якунлайди. Масъулиятли мавсум 11 сентябрь куни старт олади ва “Humo” биринчи ўйинни Тошкентда, кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида ўтказади. Рақибимиз – Россиянинг “Рязань” ХК бўлади.

Турнир доирасида пойтахтимизда ўтадиган ўйинлар нафақат қизиқарли спорт мусобақаси сифатида, балки бошқа жиҳатлари билан ҳам эсда қоларли бўлиши кутиляпти. Хоккей мавзусига оид Ивент – муҳташам, замонавий спорт саройи “Humo Arena”да Ўзбекистон халқи ва диёримиз меҳмонларига турли ёшдаги мухлислар учун мўлжалланган кўплаб кўнгилочар, томошабоп дастурлар, кутилмаган совғалардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг