UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0

22 апр 16:49
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент шаҳри дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Маълумот учун, Тошкент шаҳри 2022 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 22-25 октябрь кунлари Амман (Иордания) шаҳрида ўтказилиши белгиланган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги Ўзбекистон пойтахти Тошкентга кўчирилганини расман эълон қилди. 

Қарор минтақадаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Спортчилар, расмий шахслар ва барча манфаатдор томонларнинг хавфсизлиги Халқаро дзюдо федерациясининг энг устувор вазифаси ҳисобланади. Мусобақа ҳамда тадбирларни хавфсиз, қулай ва барқарор муҳитда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

Шундан келиб чиқиб, IJF ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонликмасаласини қайта кўриб чиқди ва уни пойтахтимизга ишониб топширди. Бунга Ўзбекистондаги тинчлик, халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш, спортга ҳукумат даражасидаги эътибор сабаб бўлди. 

Шу тариқа, 2026 йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри дунёнинг барча қитъаларидан келадиган ёш дзюдочиларнинг катта спорт форуми - жаҳон чемпионатини қабул қилади. Ҳам яккалик, ҳам аралаш жамоавий баҳсларда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.   

"Халқаро дзюдо федерацияси Ўзбекистоннинг жаҳон дзюдо ҳамжамиятидаги ўсиб бораётгани, йирик халқаро тадбирларни энг юқори савияда ўтказиш учун исботланган салоҳиятини акс эттирувчи ушбу ташаббускор ёндашуви учун самимий миннатдорлик билдиради", дейилади Халқаро дзюдо федерацияси расмий баёнотида.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри 2022 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг