UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 сен 17:33
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент шаҳри каратэ бўйича Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилмоқда

Теглар :  Каратэ
Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида каратэ бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг йиллик календар режасига асосан спортнинг Каратэ WKF тури бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланди. 

Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва юртимизнинг қолган вилоятлардан 1000 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Мазкур мусобақа орқали терма жамоамиз мураббийлари декабрь ойида Алма-ата шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига, шунингдек ноябрь ойида Дубайда ташкил этиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун таркибни шакллантириб олишни мақсад қилганлар. 

Ўзбекистон кубоги 19 сентябрга қадар давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг