UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 фев 13:31
Янгиликлар

Болалар спорти

Тошкент туманида турли спорт турларидан мусобақалар ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кейинги йилларда Тошкент вилоятида ҳам жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор янаям кучайган.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ўғил-қизларнинг спортга оммавий жалб этиш, истеъдодларни  эрта аниқлаш ва катта спорт сари етаклаш каби эзгу-ишлар бугун вилоятда жадаллик ва масъулият билан, кўтарингки руҳда амалга оширалаётгани рост гап.

Хусусан, кеча 19 февраль куни Тошкент туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтган турли спорт мусобақалари юқоридаги фикримзга яққол исбот.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ҳамда  Миллий олимпия қумитаси Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур спорт мусобақалари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Милий олимпия қумитаси томонидан жорий этилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивалини юқори савияда ўтишини таъминлашдан иборат.

Ушбу спорт мусобақаларида вилоятнинг барча спорт-таълим муассасаларидан 500 нафардан ортиқ ўғил-қизлар мини-футбол, бокс, эркин кураш, каратэ, шахмат, бадиий гимнастика ҳамда аралаш жанг санъати (ММА) бўйича беллашувларда иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган беллашувларининг якуний натижаларига кўра, қуйидаги спортчи-ўғил-қизлар ғолибликни тантана қилишди.

Бокс

  1. Мустафо Зухруллаев (Тошкент т.)
  2. Абдуллох Тохиров (Зангиота т.)
  3. Абдулазиз Хамроев (Юқори чирчиқ т.)

        3. Сунатилла Ўктамалиев (Ангрен ш.)  

Бадиий гимнастика

  1. Зайнура Эшмуродова (Бекобод т.)
  2. Севинч Мирзакаримова (Чирчиқ ш.)
  3. Юлдуз Сувайдуллаева (Олмалиқ ш.)

        3. Ангелина Каримова (Тошкент т.)

Каратэ (ВКФ)

1.Саидумар Саидазимов (Тошкент т.)

2. Саидахрор Саидазимов (Тошкент т.)

3. Шохруҳ Акбаралиев (Бекобод ш.)

3. Искандар Абдуҳакимов (Бекобод ш.)

Эркин кураш

  1. Алихан Ибрагимов (Тошкент т.)
  2. Асадбек Саидтўраев (Тошкент т.)
  3. Абдусамад Алиев (Зангиота т.)

        3. Бахтиёр Эркинов (Янгийўл т.)

Шахмат

  1. И. Толипов (Тошкент т.)
  2. И. Холиқов (Паркент т.)
  3. Т. Ҳайитов (Оҳонгрон ш.)

        3.И. Пардаев (Бекобод т.)

Мини-футбол

  1. Янгийўл футбол академияси  – 1
  2. Янгийўл футбол академияси  -2
  3. Зангиота туман жамоаси

        3. Бўстонлиқ тумани жамоаси

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида  иштирок этган Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов ва бошқа мутасадди ходимлар кучли учликдан жой олган ёш спортчиларни Тошкент вилояти ҳокимлиги ва вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғлари билан мукофотлашди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг