UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0

20 фев 16:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида спорт беллашувлари авжида

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида жойларда қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги спорт мактабларида, жисмоний тарбия ва спорт бўлимларида, умумий ўрта таълим мактабларида бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижроси бўйича спорт тадбирлари, беллашувлари ўтказилмоқда. 

Жумладан, 17 февраль куни Қибрай туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида футбол, шахмат ва “Қувноқ стартлар” мусобақалари ташкил этилди. 200 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этган ушбу мусобақада кучли учликдан жой олган ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Зангиота туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва халқ таълими бўлими ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тассаруфидаги БЎСМ билан ҳамкорликда баскетбол бўйича 7-9 синф ўқувчилари ўртасида баскетбол бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Қизиқарли тарзда ўтган мусобақанинг якунида ғолиб жамоалар муносиб тақдирланишди. 

Шунингдек, 13-19 февраль кунлари Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи соврини учун 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди. 

Волейбол спорт турини ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва вилоят терма жамоаларини шакллантириш мақсадида ташкиллаштирилган мусобақанинг, дастлаб, жойларда ҳудудий босқичлари ўтказилиб, вилоят финалига йўлланма олган жамоалар 19 февраль куни Юқоричирчиқ туманида ўзаро куч синашишди. Якунда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ғолибликни тантана қилишди. Иккинчи ўринни Бекобод шаҳар жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин қуйичирчиқлик қизларга насиб этди. 

Бугун, 20 февраль куни эса Олмалиқ шаҳрида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Олмалиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва вилоят бокс федерацияси ҳамкорлигида бокс бўйича 2004-2005 йилда туғилган ёшлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Тошкент шаҳри,  Жиззах, Тошкент вилоятларидан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этиб, бор маҳоратларини намойиш этишди. 

Эътиборлиси, мусобақага бокс бўйича халқаро беллашувларнинг ғолиб спортчиларидан Жаҳонгир Раҳмонов, В. Шин, Азизбек Озодбеков, Абдумалик Халаковлар ташриф буюришди. 

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 6-10 февраль кунлари бокс бўйича Колумбия  давлатида ўтган халқаро мусобақада Ж. Раҳмонов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазавор бўлган. А. Халаков эса мазкур мусобақада бронза медалини қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олган эди. 

Мусобақа доирасида ушбу боксчилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди. Совғаларни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов топширди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг