UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

14 апр 17:41
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи тақвими маълум қилинди

19-21 апрель кунлари Тошкент яна бир бор бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичларидан бирига мезбонлик қилади.

Ушбу босқич Токио Олимпиадасига лицензион очколар тақдим этиши билан янада аҳамиятли. Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, айни пайтга келиб 23 давлат вакиллари мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишган. Спортчиларнинг умумий сони 73 нафарни ташкил этиб, уларнинг 39 нафари яккалик баҳсларида қатнашишади.

Мезбонлигимиз остида кечадиган мусобақада Сабина Тошкенбоева ҳамда Екатерина Фетисова яккалик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳ беллашувларида қатнашадиган гимнастикачиларимиз россиялик мураббий қўл остида ҳозирлик кўришмоқда. Унда Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоева баҳсларга киришади. Айни пайтда юртдошларимиз жаҳон кубогига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда.

Турнир 19 апрель куни старт олади. Тантанали очилиш маросими 19:30 га белгиланган. 20 апрель куни соат 13:30 дан кўпкураш бўйича яккалик ва жамоавий беллашувлар бошланади. 19:30 да тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган. 21 апрель куни эса ҳар бир элемент бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинади. 16:00 да мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг