UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

23 июн 18:29
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича халқаро мусобақа старт олди

Бугун пойтахтимизда «Халқаро олимпия куни» муносабати билан бадиий гимнастика бўйича «Ёшлар кубоги» халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи спорт маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган турнирда мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда Россия, Сингапур, Исроил, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларидан гимнастикачилар иштирок этишмоқда.

Байрам муносабати билан пойтахтимизга бадиий гимнастика бўйича тўққиз карра жаҳон чемпиони, бугунги кунда Сингапур терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Бьянка Панова, шунингдек, асли ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, бугунги кунда Исроил терма жамоаси гимнастикачиларига устозлик қилаётган Венера Зариповалар ҳам ташриф буюрганлар.

Бугун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов ҳам иштирок этишди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида мусобақанинг дастлабки ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди. Эртага ниҳоясига етадиган халқаро турнирга Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг