UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 май 18:42
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир бошланди

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” анъанавий халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида шахматни янада оммалаштириш, спортчиларимизнинг тажрибасини ошириш, ўзбек шахмат мактаби имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб этишдан иборат.

Марказий Осиёдан етишиб чиққан биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” халқаро турнири 2007 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Мусобақанинг очилишида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактаби вакиллари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани таъкидланди.

Бугун ўзбек шахматчилари барча нуфузли мусобақалар – қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини амалда исботлаб келмоқда.

– Ўзбекистонда шахмат бўйича юқори салоҳиятли истеъдодлар жуда кўп, – дейди мусобақа бош ҳаками Ашот Вардапетян (Арманистон). – Ёш шахматчиларингизнинг жаҳон ареналарида эришаётган юксак натижалари мамлакатингизда спортни, жумладан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.

Бу йилги халқаро турнирда Россия, Арманистон, АҚШ, Беларусь, Озарбайжон, Эрон, Индонезия, Испания, Грузия, Украина, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатлардан юздан зиёд шахматчи ғолиблик учун дона сурмоқда.

11 майга қадар давом этадиган мусобақада Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Алишер Бегмуродов, Исломбек Синдоров, Ҳумоюн Бегмуродов, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Гулнигор Абдурасулова, Мадинабону Исмоилжонова сингари истеъдодли спортчиларимиз билан бирга кўплаб ёш шахматчилар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг