UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

23 май 09:52
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда Жаҳон кубоги саралаши бошланди, Қосимжонов ҳам шу ерда ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақалари старт олди.

Мусобақа олдидан нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Турнирда ҳамюртларимиз билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан ташриф буюрган 50 нафарга яқин шахматчи иштирок этмоқда.

Саралаш турнирида Жаҳон чемпиони, Ўзбекистон фахри Рустам Қосимжоновнинг ҳам қатнашаётганлиги эътиборга молик ҳолат. 

Шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдоров, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Баҳора Абдусатторова, Нилуфар Ёқуббоева каби маҳоратли шахматчиларимиз ҳам Жаҳон кубоги учун бериладиган йўлланмани қўлга киритиш мақсадида дона сурмоқда.

Биринчи турда 15 шахматчи ғалаба нашидасини сурди. Ғолиб бўлганларнинг 6 нафари ҳамюртларимиз эканлиги қувонарли. Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Ниғматов, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нилуфар Ёқуббоева, Баҳора Абдусатторовалар рақибларини мот қилишга эришдилар.

Бугун саралаш баҳсларида 2 та тур бўлиб ўтади. Бири эрталаб соат 09:00 да бошланди, кейингиси соат 15:00 да старт олади.

Жаҳон кубогининг саралаш босқичи 29 майга қадар давом этади.

Алимурод Мамадаминов олган суратлар

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг