UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 окт 14:18
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкентда Корея Республикаси элчиси соврини учун мусобақа бошланди, бугун тантанали очилиш маросими ташкил этилди

Бугун Тошкентда ёш таэквондочилар ўртасида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси соврини учун мусобақа старт олди.

Икки кун давом этадиган мусобақа ўсмирлар тоифасида ўтказилиб, унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган 500дан зиёд ўғил-қизлар 10та вазн тоифасида баҳс олиб боришади. Мусобақа Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Кан Джэ Квон, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ва бошқалар иштирок этишди. 

Маросим давомида Ойбек Касимов ва элчи Кан Дже Квон сўзга чиқиб, бундай мусобақалар юртимизда таэквондо спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиши, янгидан янги иқтидорларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишди. 

Баҳслар эртага ниҳоясига етади. 

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг