UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

22 авг 17:19
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда мукофот жамғармаси 12 000 евролик шахмат фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё шахмат фестивали бўлиб ўтади.

Унда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистондан энг кучли шахматчилар ғолиблик учун дона суришади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мукофот жамғармаси 12 000 евро бўлган ушбу мусобақа шахматчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятлидир. Мусобақа Низомига кўра ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган шахматчига 3 000 евро, қизлар ўртасидаги баҳсларнинг мутлақ чемпионига эса 1 500 евро миқдорида мукофот пули белгиланган.

ФИДE, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган ҳамда рейтинги ўғил болалар учун 1 800 ва қизлар учун 1 600 балдан кам бўлмаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин.

Тўққиз турдан иборат баҳсларда ҳар бир иштирокчига партия охиригача 90 дақиқа вақт берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг