UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

18 июл 15:00
Янгиликлар

Каратэ

Тошкентда Осиё каратэ федерациясининг Конгресси ва Ижроқўм сайлови ўтказилмоқда + ФОТО

Теглар :  WKFAKFКаратэ
Хабарингиз бор, эртага пойтахтимизда каратэ бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ана шу нуфузли мусобақа олдидан пойтахтимиз Осиё каратэ федерациясининг Конгресси ва Ижроқўм сайловига мезбонлик қилмоқда. Бугун Тошкент шаҳридаги "International" меҳмонхонасида ўтказилган йиғилишда Бутунжаҳон карате федерацияси президенти Антонио Эспиноза, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев, WKF, AKF мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди. 


Йиғилиш давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, юртимиз ана шундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилишдан хурсанд эканлиги, мамлакатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари йиғилиш давомида Антонио Эспиноза, Ойбек Касимов, Аламжон Муллаевлар сўзга чиқиб, ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтишди.

AKFнинг ушбу 14-Конгрессида ташкилотнинг 2019-2023 йиллар учун раҳбар сайлаш, Ижроқўм аъзолари сайланиши кутилмоқда. 







Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг