UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

27 апр 08:19
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда Осиё велоспорт конфедерациясининг Конгресси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.

Унда йигирмага яқин мамлакат федерациялари раҳбарлари, спорт уюшмалари ва компаниялари вакиллари иштирок этди. 

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси Т.Норбоева ва бошқалар мамлакатимизда Олимпия спорт турлари, жумладан, велоспортни жадал ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Тадбирда 2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни, шу йили сентябрда бўладиган Халқаро конгрессда кўриладиган масалалар, 2020-2021 йилларда Осиё чемпионатини ўтказиш бўйича мезбонлик қилувчи давлатларни аниқлаш, шунингдек, 2018 йилда Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Унга кўра, велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2020 йилги Осиё чемпионати Малайзияда ўтиши белгиланди. 2021 йилги мазкур мусобақага Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қиладиган бўлди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг