UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 ноя 16:30
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати ўтказилмоқда

Шу кунларда Тошкент шаҳри шахмат бўйича 6-20 ёшли спортчилар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Баҳсларда қитъамизнинг 11 мамлакатидан 300 нафарга яқин ақл-идрок соҳиблари иштирок этмоқдалар. Чемпионат Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) нинг расмий мусобақаси ҳисобланади, FIDE ҳамда Осиё шахмат федерацияси кўмагида Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилмоқда. Беллашувлар “International Hotel Uzbekistan”меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Шахматчилар мусобақа давомида классик, рапид ва блиц йўналишларида кураш олиб бормоқдалар.

Турнир давомида юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Ҳумоюн Бегмуратов, Нодирбек Ёқуббоев, Абдималик Абдисалимов, Афрўза Ҳамдамова, Баҳора Абдусатторова, Ортиқ Нигматов, Умида Омонова ҳамда Олмос Раҳматуллаев каби шахматчиларимиз ҳимоя қилмоқдалар. Ҳозирча рапид бўйича беллашувлар якунланди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 48 имкониятдан 33 та медаль жамғара олишди. Олтин медаллар сони ўнтани ташкил қилди.

Рапид йўналишида қуйидаги спортчиларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олдилар:

1) Шахзод Исламов (Қашқадарё) – 6 ёшгача бўлган ўғил болалар

2) Зайнура Абророва (Тошкент) – 6 ёшгача бўлган қизлар

3) Хумоюн Бегмуратов (Тошкент) – 8 ёшгача бўлган ўғил болалар

4) Шахзода Ҳасанова (Тошкент) – 8 ёшгача бўлган қизлар

5) Акобирхон Сайдалиев (Самарқанд) – 10 ёшгача бўлган ўғил болалар

6) Афруза Ҳамдамова (Самарқанд) – 10 ёшгача бўлган қизлар

7) Умида Омонова (Сурхондарё) – 12 ёшгача бўлган қизлар

8) Нодирбек Якуббоев (Хоразм) – 16 ёшгача бўлган ўғил болалар

9) Ситора Сапарова (Навоий) – 16 ёшгача бўлган қизлар

10) Шамсиддин Вохидов (Тошкент) – 20 ёшгача бўлган ўғил болалар.

Айни пайтда стандарт шахмат бўйича баҳслар давом этмоқда. Мусобақа 22 ноябрь куни якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг