UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0

31 июл 10:11
Янгиликлар

Теннис

Тошкентда теннис мураббийлари учун халқаро семинар якунланди

Теглар :  ТеннисСеминар
19 июль куни пойтахтимизда теннис мураббийлари учун бошланган халқаро семинар ўз поёнига етди.

 “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида Халқаро теннис федерацияси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Ироқ давлатлари, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 16 нафар мураббий ўз малакаларини янада оширишди.

Дарслар Республика Олимпия захиралари теннис мактабида ташкил этилди. Унда халқаро федерация томонидан жалб этилган экспертлар Сейдемир Борғеи (Эрон), Краут Питер (Филпипин) ва Игорь Шелякин (Ўзбекистон) назарий ҳамда амалий дарсларни ўтказишди. 

Ўқув жараёни ёш теннисчилар билан ишлашнинг замонавий методикалари, уларнинг техник қобилаятларини ошириш, профессионал спортга тайёрлаш каби мавзуларни ўз ичига олди.

Қайд этиш жоиз, Сейдемир Борғеи иккинчи бор мамлакатимизда ташкил этилган бундай дастурда иштирок этди. Эронлик мутахассис бундан аввал 2016 йил ҳам мана шундай семинарда қатнашган. Тадбир якунида дарсларда муваффақиятли иштирок этган мураббийларга халқаро федерациянинг махсус сертификатлари тақдим қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг