UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0

04 июн 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА, Фотогалерея

Тошкентда Улуғбек Ҳақбердиев, Бекзод Исадуллаев иштирокида проф бокс оқшоми ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча пойтахтимизда "Buka" промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди.

Бокс оқшоми кардидан анча тажрибали ҳисобланган Улуғбек Ҳақбердиев (12-0-0, 7 КО), Бекзод Исадуллаев (9-0-0, 8 КО), Шукуржон Раҳимов (6-0-0, 3 КО) сингари чарм қўлқоп усталаримиз иштирокидаги жанглар ўрин олганди. Бу эса бокс мухлисларининг қизиқишига сабаб бўлди. 

Номлари тилга олинган уччала боксчи ҳам ўз жангларини муддатидан аввал якунлашди. Шукуржон Раҳимов 6 раундга мўлжалланган жангда қозоғистонлик Багдат Уайдаевни 3-раундда техник нокаутга учратди. Айнан шу жанг оқшомнинг марказий жанги бўлди. 

Улуғбек Ҳақбердиев яна бир кўзга кўринган боксчимиз Анвар Туроповни 8 раундлик жангнинг 2-раундида техник нокаутга учратди ва ўзининг проф боксдаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Унинг муддатидан аввал қозонган ғалабалари сони 7 тага етди. 

Аббосхон Йўлдошевга қарши жангдаги иштироки билан танилган Бекзод Исадуллаев эса хоразмлик Мақсадбек Матязовни биринчи раунддаёқ нокаут эвазига мағлубиятга учратди.  

Проф бокс оқшомидан жами 12 та жанг ўрин олган бўлиб, уларнинг 8 таси муддатидан аввал якунига етди. Қолган 4 та жанг ғолиби ҳакамларнинг қарорига кўра аниқланди. Акбаржон Асқаров Жаҳонгир Норматовни биринчи, Жавоҳирбек Фозилов Қобилжон Бобожоновни биринчи, Суннатилла Ўктамалиев Азизбек Рўзметовни иккинчи, Фарҳодбек Арабжонов Рустам Қодировни иккинчи, Муҳаммаднуриддин Кимсанбоев Асрор Маҳкамовни биринчи раунддаёқ муддатидан аввал мағлубиятга учратди.  

Ихтиёр Абдуқодиров Азизжон Арзиевни, Аҳмад Мамажонов Жамшид Худойбергановни, Шерзоджон Ҳабибов Жасур Аҳмаджоновни, Шаҳзод Сулаймонов Синдор Баҳриддиновни ҳакамлар қарорига кўра, очколар ҳисоби билан мағлуб этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг