UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

23 май 06:32
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Пойтахтимиздаги велотрек мажмуасида 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 10 жамоа таркибида 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар ўртасида ўтказилган уч айлана бўйлаб жамоавий спринт баҳсларида Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари Дмитрий Сирко, Умиджон Бахтиёров ва Тимур Абдуҳакимов биринчи ўринни эгаллашди. 

Ушбу баҳсларда иккинчи ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин ҳам РИОЗМИ вакилларига насиб этди.

 

Қизлар ўртасида ўтказилган икки айлана бўйлаб жамоавий спринт баҳсларида Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари Янина Кускова ва Мадина Қаҳҳорова жуфтлигига тенг келадигани топилмади. Кейинги ўринларни эса фарғоналик қизлар банд этишди.

Мусобақа 25 майга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг