UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0

06 мар 20:42
Янгиликлар

Футбол, Болалар спорти

Тошкентда яна бир табиий майдон йўқ бўлиш арафасида!

Бугунги кунда пойтахтдаги асосий муаммо бу болалар учун майдонларнинг танқислиги.

Айни пайтда 15-16 ёшдаги футболчилар учун якшанба куни битта ўйин учун сунъий майдон нархи 200 минг сўмдан камни ташкил қилмайди. Аксар табиий майдонлар эса давлат корхоналари ёки орган ташкилотларига тегишли бўлганли учун ўйинлар ўтказиб бўлмайди. Очиқ майдонлар эса жуда қиммат.

Бизга маълум қилишларича, кўплаб истеъдодларни тарбиялашда бешик вазифасини ўтаган Республика олимпия захиралари спорт коллежининг майдони бузилиш арафасида. Бугунги кунда кўпчилик жамоалар ўзлари учун қулай бўлган майдондан айрилиш арафасида турибдилар.

Ундан ташқари, Республика олимпия захиралари коллежида тарбия топаётган 2002, 2003, 2004 йилларда туғилган болаларнинг асосий майдонини бошқа спорт турига берилиши натижасида, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг натижасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрилмаётгани ачинарли. 2004 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий қисми бугунги кунда айнан шу даргоҳда таълим олаяпти ва шуғулланаяпти. 2020 йил ташкил этиладиган 2003 йилда таваллуд топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳам негизи бугунда Олимпия захиралар коллежида тарбия топаяпти.

2002, 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган РОЗСК тарбияланувчилари шаҳар чемпионатини айнан шу стадионда ўтказиб келишади. Табиий майдонда тобланган футболчининг сифати бошқаларга қараганда сифатли бўлади. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг манфаати йўлида ҳам бу майдонни йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак, эртага кеч бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда қабул қилган ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги қарорида ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимларини қисқартириш ва бўшаётган ўқувчи қабул қилиш квоталарини олимпия ва миллий спорт турларига, шу жумладан спортнинг ўйин турларига йўналтиришни тўғрисида банд мавжуд бўлиб, 2018 йил унинг акси қилинди. Қисқартилиши лозим бўлган интернатга янги қабул бутунлай тўхтатилди.

Бу масалани Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев яхшилаб ўрганиб чиқади ва футбол майдонини бўлиши ҳамда бундан бир неча йил аввал айнан футбол учун очилган катта даргоҳни, футболсиз қолишини олдини олади. Боиси РОЗСК айнан вазирлик тасарруфидаги объект ҳисобланади.

Михаил Андан тортиб, Александр Гейнрихгача, Сервер Жепаровдан Одил Аҳмедовгача юлдузларни кашф қилган стадионни сақлаб қолиш ҳам ЎФА, ҳам Вазирликнинг вазифаси! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг