UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

20 июл 07:12
Янгиликлар

Камондан отиш

Тошкентда замонавий камондан отиш спорт базаси барпо этилди

Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида Ўзбекистон камондан отиш федерациясига қарашли янги спорт базасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги базанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Бутунжахон этноспорт Конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди. 

Очилиш маросимида фахрий меҳмонлар барпо этилган янги база имкониятлари билан яқиндан танишиб, тинчлик, эркинлик ва дўстлик рамзи бўлган кабутарларни мусаффо осмонимиз узра парвозга қўйиб юборишди. 

База 2 қаватли бино ҳамда машғулот майдонидан иборат. Майдонда мерганларимиз жаҳон стандартлари асосида 70 метр ва бошқа масофаларга машғулот олиб бориш имкониятига эга. 

Бинонинг биринчи қавати Ўзбекистон камондан отиш федерацияси офиси сифатида фаолият кўрсатса, иккинчи қавати барча шароитларни мужассамлаштирган ётоқхонадан иборат. 

Туркиядан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар кун давомида шунингдек, пойтахтимизда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг имкониятлари, фаолияти билан яқиндан танишишди. Уларга ўзбек халқининг буюк тарихи ва бой маданий мероси хақида ҳикоя қилиб берилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг