UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:21Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0

19 мар 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги IBA оқшомида америкалик машҳур боксчи рингга чиқади (Постер)

Хабарингиз бор, 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" турнири ўтказилади.

Ташкилотчилар мусобақадан ўрин олган навбатдаги жангни эълон қилди.

Унга кўра, оғир вазн тоифасида америкалик таниқли чарм-қўлқоп устаси Майкл Хантер оқшом доирасида рингга чиқади. Унга Россия вакили Артём Суслёнков рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, Хантер проф фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, 21 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. У турли йилларда Александр Усик, Александр Устинов, Александр Поветкин билан жанг қилган. Хантер фаолияти давомида WBA Intercontinental ва IBO Intercontinental камарларини қўлга киритган.

Артём Суслёнков эса жами 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Аввалроқ, Тошкентдаги "IBA Чемпионлар оқшоми"нинг марказий жанги Ҳасанбой Дўсматов ҳамда испаниялик Самуэль Кармона ўртасида IBA камари учун ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг