UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0

12 май 15:30
Янгиликлар

Кикбоксинг

Тошкентдаги мусобақада вафот этган спортчи воқеаси ортидан жиноят иши очилди

Теглар :  Кикбоксинг
Тошкентда спортчининг ўлими ортидан Кикбоксинг спорт тури бўйича шаҳар бўлими раҳбари, мураббий ва бош ҳакам жазога тортилди.

ЖАР спорт мажмуасидаги 14 апрель кунги мусобақалар жараёнида олган тан жароҳати сабаб 18 ёшли спортчи ўтган йилнинг 21 апрель куни вафот этган эди.

2018 йил 14 апрель куни соат тахминан 12.00 да, 2000 йилда туғилган, Олмазор тумани яшаган Бердиев Санжар Сарвар ўғли “ЖАР” соғломлаштириш марказида ўтган мусобақа вақтида тан жароҳати олиб, РШТТЁИМнинг Жонлантириш бўлимига “БМЁЖ, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия пардалари ва тўқималарига қон куйилиши” ташхиси билан олиб борилиб ётқизилган ва тиббий муолажаларга қарамасдан 2018 йил 21 апрель куни шу шифохонада вафот этган.

Ўтказилган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг Ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахслари томонидан мазкур мусобақани ташкил этишда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига зид равишда мусобақага махсус тайёргарликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган Юлдашев Фарид Олимовичнинг бош ҳакамлик килишига ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган айрим мураббийларнинг тренер сифатида иштирок этишига жалб қилингани ҳамда Қонуннинг 42-моддасига зид равишда С. Бердиевнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини таъминламасдан, тиббий суғурта полисисиз, ота-онасининг розилисигиз ҳамда ишторикисиз мусоқабада катнашишига йўл қўйилгани аниқланган.

Тергов ҳаракатлари тугагач, иш судга оширилган ҳамда Шайхонтоҳур туман суди бу иш юзасидан ҳукм чиқарди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2019 йил 25 январдаги ҳукмига кўра Ф.Юлдашевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил муддатга корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш, спортнинг барча турларида тренерлик, ҳар қандайлик ҳакамлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Ушбу суд ҳукми билан Ж.Турабжонов ва М.Бўриевлар ҳам судланган.

Дастлабки суд органи ҳукмидан қониқмаган томонлар аппеляция тартибида шикоят келтириб, адолатли ҳукм чиқарилиши сўрашган.

Адвокат А.Саидов апелляция шикоятида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2019 йил 25 январдаги ҳукмининг Ф.Юлдашевга оид қисмини бекор қилиб, Ф.Юлдашевнинг муқаддам судланмаганлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, унга нисбатан адолатли оқлов ҳукми қабул қилишни сўраган.

Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Ф.Юлдашевнинг ўз касбига нисбатан бепарволик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида одам ўлишига сабаб бўлишида ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаган.

Аммо, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида баён этилган жиноятларни содир этилишида Юлдашев Фарход Тургунжоновичнинг иштирокини қайд этмасдан техник хатоликка йўл қўйган.

Шунингдек, биринчи инстанция суди Ф.Юлдашевга нисбатан жазо тури ва меъѐрини тайинлашда одиллик ва инсонпарварлик принципларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиѐти тўғрисида”ги қарори раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлаш, шунингдек, жиноятни касби ва вазифаси билан бевосита боғлиқ ҳолатда содир этганлигини эътиборга олиб, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган.

Бироқ, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, суд томонидан Ф.Юлдашевга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда уни спортнинг барча турларида тренерлик, ҳар қандай ҳакамлик қилишни тақиқлаб тўғри хулосага келган бир вақтда, уни қўшимча равишда корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ортиқча маҳрум қилган деб ҳисоблайди ва ҳукмдан Ф.Юлдашевга тайинланган қўшимча жазонинг ушбу қисмини чиқаришни лозим топган.

“Jahon.uz”да мавжуд бўлган суд ҳукмига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2019 йил 25 январдаги Юлдашев Фарид Олимовичга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, қуйидагича қонунга мувофиқлаштирили айтилган.

Ҳукмнинг тавсиф қисмида баён этилган жиноятларни содир этилишида Ф.Юлдашевнинг иштироки қайд этилиб, Ф.Юлдашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазосининг “корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш” қисми чиқарилсин, “спортнинг барча турларида тренерлик, ҳар қандай ҳакамлик қилишни тақиқлаш” ҳақидаги қисми ўзгаришсиз қолдирилиши, Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилиши кераклиги борасида Ажрим чиқарилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг