UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

21 окт 09:11
Янгиликлар

Теннис

Тошкентдаги турнирда ўзини ёмон ҳис қилган Остапенко Люксембургда чемпион бўлди

Люксембургда ўтказилган BGL Luxembourg Open турнири латвиялик теннис маликаси Елена Остапенконинг триумфи билан якунланди.

WTA рейтингида 63-поғонани эгаллаб турган Остапенко финал учрашувида дунёнинг 26-ракеткаси, германиялик Юлия Гёргесга осонлик билан мағлуб этишнинг уддасидан чиқди - 6/4, 6/1.

Ҳал қилувчи финал учрашуви роппа-роса 1 соат давом этган. 22 ёшли Елена баҳс давомида 6, 30 яшар Юлия эса 4 та эйс зарбасини амалга оширди. BGL Luxembourg Open турниридаги муваффақиятли иштирок Остапенкога 280 рейтинг очкоси ҳамда 34 677 евро мукофот пулини тақдим этди. 

Маълумот учун, Елена Остапенко яқинда пойтахтимизда ўтказилган "Тошкент Опен" турнирининг иккинчи даврасида жароҳат сабаб баҳсни якунига етказа олмаган эди. У сўнгги бор 2017 йилда бош соврин соҳибасига айланганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг