UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:21Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0

24 дек 17:58
Янгиликлар

Хоккей

Тошкентни ларзага солган 90 кун

Теглар :  ХоккейҲумо
Хар сохада тобора ривожланиб бораётган мамлакатимизда янги-янги тадбирлар ва спорт билан боғлик воқеликлар ташкил этиш анъанага айланиб бораётгани муболаға эмас.

Ана шундай тадбирлардан бири халқимизнинг тасаввурида ёрқин хотиралар қолдирди десак адашмаймиз.

2019 йилнинг 11 сентябри. Айнан шу куни Тошкентнинг «Хумо» муз аренаси дунёдаги энг нуфузли ва кучли лигаларидан бири бўлган «Олий хоккей лигаси»да ўзининг биринчи ўйинини ўтказди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйин кутилганданда аъло ўтди. 12 минглик «Хумо» аренасини тўлдириб ўтирган қора кўзлар қаршисида тошкентликлар «Рязань» жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратдилар. Таъкидлаб ўтиш керакки, «Рязань» ХК 70 йиллик тарих ва анъаналарга эга бўлган номдор клубдир.

Томошабинларнинг меҳр-муҳаббатини қозонишни ва кейинги ўйинни, аниқроғи ўйинларни интиқлик билан кутишдек эътиборини, замонавий, шинам ва қулай арена, ташкилотчиларнинг эса худди жигарини тўйидагидай меҳр билан ташкиллаштирган байрами, тез, чиройли ва шижоатли уйин ва яна албатта, якуний ҳисоб таъминлаб берди.

Ташкилотчилар «мухлисларимиз 30 йилдан бери хоккейсиз ўтиришди, етар» дейишдими, билмадик, кейинги учрашув бир кундан сўнг бўлиб ўтди. Хайриятки, талаффуз филганда тилингиз чалкашиб кетадиган «фриггатрискайдекафобия»(13 ракамидан ирим киладиганлар) ҳасталигига чалинганлар Ўзбекистонда учрамайди. Чунки, 2-уйин 13 сентябрга тўғри келди. Бу ўйинда пойтахтликлар Козоннинг «Барс» клубига қарши музга чиқишди. «Барс» ҳакида гапирадиган бўлсак - бу клуб 5 карра Россия Чемпионати ғолиби бўлмиш «Ак Барс» клубининг эгизаги ҳисобланади. Лекин, ракибнинг дабдабасига карамай («Барс» хозирги кунда 111 шайбани рақиб дарвозага жойлаб, лиганинг етакчисига айланган). «Хумо» вакиллари бу сафар ҳам устун келишди. Ўйин бошидаги тезкорлик билан урилган иккита голдан сўнг, мезбонларнинг «яна аввалги ҳисобда ютамиз деган умидларини «Барс»нинг 3-бўлим ўртасига келиб, ҳисобни дуранг қилишгани «қанотлилар»ни («Хумо») барчасини бошидан бошлашга мажбур килди. Томошабинларнинг олқишларидан илхомланган мезбонлар ва нихоят «умид ва орзулар» шайбасини дарвозага йўллаб, 3:2 хисобида «Барс»ни мағлуб этишди. Иккинчи ғалаба!

2-ғалабадан сўнг биз учун бу янги спорт турида ғалабаларнинг кети узилмайдигандай туюлар, «Хумо» аренаси эса бу ерга чағвон кўтариб келганларни муз тишлатиб, 2 очкосини олиб қуйиб, бўм-бўш қайтариб юборадиган бир маскандай тушуниларди. Ўз уйимизда ўтган учинчи ўйин «оёғи ердан узилиб, булутларда парвоз килиб» юрганларни тезгина муз саройидаги ўриндиқларга қайтарди. Шу билан бирга спортдаги олтин қоидани уларнинг миясига куйиб куйди: «ОХЛда ўзингни эр билсанг, рақибингни шер бил». Хар уйин аввалида бош мураббий Евгений Попихин  Николаевичнинг оғзидан чиққан бу сўзлар беллашув жадвалининг энг охирги ўринларида турган «Торпедо-Горький» билан бўлган ўйинда уз тасдиғини топди. Биринчи бўлимда «Хумо» битта шайба киритди, ўйин давомида Шербина ва Беляковлар жарохат туфайли майдонни тарк этди. Асосий вақтнинг охирига 16 сония колганда эса Горькийнинг «Торпедо»си замбаракдаги ўқ каби, шайбани дарвозага жойлаб қуйди. Ўйин овертаймда давом этди. Унда хам кучлар тенг келди. Буллетлар сериасида эса «Торпедо»чиларнинг мергани аниқрок ҳаракат қилгани яққол кузатилди. Мағлубият аччиқ, «горький» сўзининг таржимаси каби.

Сентябрнинг учинчи ўнкунлигида Евгений Николаевич шогирдлари ўзларинг сафардаги (Уралнинг -«Зауралье», «Горняк Учалы», «Южный Урал» ва «Челмет») учрашувларига жўнаб кетишди. Айтиш жоиз, учрашувлар умидни оқламади. Биринчи уч учрашувда «Хумо» ўйинни бой берди. Ўйин сифати бўйича эмас, ҳисоб бўйича. Ўйиндан кейинги ҳисоботлар хар холда сўзларимизни тасдиқлайди. Дарвозабонлар ўйини таҳсинга лойиқ, аммо қолган ўйинчилар ўз имкониятларини охирига етказа олмасликлари тошкентликларга очко йиғишга йўл қўймади. Лекин, қалампирни аччиғини асал кесганидай, битта ютуқ ва Ўзбекистоннинг дунё хоккей хаётига қўшилиши аламларни сал босди.

Отабек Жўраев мақоласи.

Искандар Ахмедов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг