UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 май 19:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

"У билан Камару Усманнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гаплашдик"

Ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Камару Усманнинг Менежери навбатдаги камар ҳимояси шу йилнинг август ойида бўлиб ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Бретт Окамото Али Абдель-Азиздан олган малумотига кўра хабар бермоқда.

"Али Абдель-Азиз билан Камару Усманнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гаплашдик. Унинг айтишича, ҳозирча Усман тиббий рухсат олмаган ва унинг қайтиши учун вақт белгиланмаган. У аста-секин тикланишни бошлади", — дея ёзади машҳур спорт шарҳловчиси Бретт Окамото ижтимоий тармоқда.  

Хабарингиз бор, Камару Усмон ўтган йилнинг ноябрь ойида бешинчи марта чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган. У ҳакамлар қарори билан Колби Ковингтон устидан ғалаба қозонганди. Шундан сўнг жангчи қўлида жарроҳлик амалиёти ўтказилганди.

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда 20 август UFC 278 турнирида Камару Усман ва Леон Эдвардс ўртасидаги чемпионлик жанги ўтказилиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг