UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Мавсумнинг илк IJF мусобақаси - Португалия Гран-Присига қуръа ташланди 0 19:54Собиқ UFC жангчиси Бразилияда ўғрини тутишга ёрдам берди + ФОТО 0 19:54Australian Open турнирининг иккинчи финалчиси ҳам маълум 0 19:33"Челси" январда Пулишични сотмоқчи эди. Трансферга жароҳат халақит қилди 0 19:12Артур Бетербиев: " Танлаш имкони бўлганида ҳеч қачон боксчи бўлмас эдим" 0 18:51Алекс Волкановски Ислам Махачевнинг жангдаги имкониятлари ҳақида гапирди 0 18:30Дос Аньос Дастин Порьега ярим ўрта вазнда жанг ўтказишни таклиф қилди 0 18:09"Атлетико" ПСЖ ҳимоячисига қизиқмоқда 0 17:48Оскар Де Ла Хойя: "Дана Уайтнинг аҳмоқ эканлигини ҳамма билади" 0 17:27ООК Россия ва Беларусни Осиё ўйинларида иштирок этишга таклиф қилди 0 17:14Исроил Мадримов навбатдаги жангга тайёргарлик кўриш учун учиб кетди! + ВИДЕО 0 17:06Достон Ҳамдамов жароҳат олди 0 16:45Стерлинг - Сехудо жангининг янги санаси маълум қилинди 0 16:24Қозоғистонлик теннисчи Australian Open илк финалчиси! 0 16:03Боксчи йигитлар ҳам умужамоа ҳисобида Осиёда биринчи бўлишди 0

29 ноя 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер Жошуа билан жанг қилиш учун WВC элиминатор жангидан воз кечишга тайёрми?

Собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг менежери Шелли Финкель мижози Энтони Жошуа билан жанг қилиш учун Энди Руисга қарши WВC элиминатор жангидан воз кечишга тайёрлигини айтди.

"Деонтей навбатдаги жангида Жошуага қарши рингга чиқишни истайди. Биз бу жангга розимиз ва Буюк Британия ёки Яқин Шарқда ташкил этишни хоҳлаймиз. Руисга қарши WBC элиминатор жанги ҳам бор, биз бу жангни ўтказамиз. Аммо, Жошуа билан жанг ташкил қилишни хоҳлагандик. Эдди Хирн август ойида мен билан боғланганини айтди. Хелениус билан жангдан олдин ҳеч ким билан алоқага чиқмаслигимизни айтган эдик. Эдди бу ҳақда билар эди, лекин у ҳали ҳам биз боғланганини айтмоқда. Энди биз келишувни муҳокама қилиб, Жошуа билан жанг ташкил қилмоқчимиз.

Диллиан Уайт Жермейн Франклинга қарши жангда яхши формада эмаслиги билинди. Нима учун Жошуа у билан жанг қилмоқчи? Биз 2017 йилдан бери Жошуа билан жанг қилишга ҳаракат қиламиз. Келинг, келишув тузамиз ва жанг қиламиз. Мухлислар бу жангни кўришни хоҳлашади" - деди Финкель.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг