UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0

26 дек 15:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдернинг мураббийи: "Усик Фьюрини мағлуб этса, ҳайрон бўлмайман"

Мураббий Малик Скотт украиналик спортчининг муваффақиятига ишонади.

Деонтей Уайлдернинг мураббийи Малик Скотт WBА, WBА ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Мен Фьюрини мағлуб этиш катта иш деб ўйламайман. Фикрим шуки, агар сиз Уайлдердек хавфли бўлмасангиз, Усикнинг "ўлжа"си бўласиз. Александр рингда кучли спортчиларга қарши чиқди ва уларни мағлуб этди. Албатта, Тайсон Уайлдерни енгди. Лекин у энди аввалгидек эмас. Менинг сўзларимни фақат бир киши тасдиқлайди - Жон Фьюри, унинг отаси. Фьюрининг услуби Усикга фойда келтиради. Фьюри Владимир Кличкони мағлуб этган бўлса, у кичик Фьюри эди, лекин бу янги Фьюри Александрга жуда мос тушади".

Малик Скотт Фьюри ва Усик ўртасидаги эҳтимолий жанг натижасини тахмин қилди.

"Агар Усик келаси йили мутлақ жаҳон чемпиони бўлса, ҳайрон бўлмасангиз керак. Тайсон Уайлдерни 11 раунддан сўнг мағлуб этган, қисқаси у нокаут устаси эмас. Фьюри Усикнинг зарбалари кучини тушунган ҳолда унга қандай жавоб қайтаради, мен буни билмайман. Агар Усик ғалаба қозонса, ҳайрон бўлманг. Бу мен учун деярли кутилган бўлади", - деди Скотт Boxingnewsonline нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг