UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 май 17:18
Янгиликлар

Шахмат

Уч шахмат маликасида бир хил очко, ЖК йўлланмаси ҳамюртимизга насиб этди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси якунланди.

Аёллар ўртасида ўтказилган мусобақанинг сўнгги тўққизинчи туридан сўнг уч нафар шахматчи бир хил очко жамғарди. Халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда қозоғистонлик Меруерт Камалиденовани мағлуб этди. Нилуфар Ёқуббоева қора доналарда ҳаракат қилишга қарамай, халқаро мастер Баҳора Абдусатторовани енгди. 

Сўнгги тур олдидан пешқадам бўлиб турган қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева оқ доналарда ҳамюртимиз Сарвиноз Қурбонбоевага қарши ўйнади. Агар бу матчда Бибисара ғалаба қозонганида, Жаҳон кубогига йўлланмани айнан у қўлга киритарди. Сарвиноз эса бунга йўл қўймади. Учрашув дуранг натижа билан якунланди. 

Натижада бир йўла уч нафар шахматчи - Нилуфар Ёқуббоева, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Бибисара Ассаубаева 7 тадан очко жамғаришди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Ёқуббоева биринчи ўринни эгаллади ҳамда Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоевага раҳмат! 

Аёллар мусобақаси регламентига кўра Жаҳон кубоги йўлланмаси фақат саралаш турнири ғолибига тақдим этилади. Нилуфар Ёқуббоева 2020 йилнинг 21 сентябрь - 15 октябрь кунлари оралиғида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси шарафини ҳимоя қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг