UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

04 сен 19:31
Янгиликлар

Футбол

УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) қаратилган танқидлар фонида футболчиларни халқаро футбол устидан назорат ўрнатиш учун авж олаётган сиёсий курашда ўз овозларидан фойдаланишга чақирди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати билан боғлиқ бир нечта можаролардан сўнг ФИФА босим остида қолмоқда. Бу ҳолат ташкилот раҳбари Жанни Инфантинонинг мундиални ўтказишга оид тижорий ҳуқуқларни FIFA Forward Enterprise (FFE) компанияси орқали сотиш таклифидан кейин янада кескинлашди.

"Менинг фикримча, ўйинчиларда ўзлари ўйлаганидан кўра кўпроқ куч бор. Агар улар ўзгаришларни хоҳлашса, бунга эриша оладилар, айниқса, бугунги кунда. Футболчилар истаса, тўлиқ ҳокимиятга эга бўлади ва баъзан, назаримда, улар бундан фойдаланишмайди ёки бунга эга эканликларини англашмайди.

АҚШда жуда яхши биласиз: ўйинчи бирор нарса қилмоқчи бўлса, лига унга қулоқ солади. Буни NBA’да кўргансиз. Буни NFL’да кўргансиз... Бироқ қайсидир паллада ўйинчиларга доим: "Боринг, томоша кўрсатинг, пулингизни олинг ва кетинг", деган муносабатда бўлишади", – дея французнинг сўзларини келтиради “The Guardian”.

Ўтган ҳафтада Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) алоҳида баёнот бериб, FFE яратилиши ғояси қандай пайдо бўлгани бўйича мустақил ташқи текширув ўтказишни талаб қилди.

Бундан ташқари, УЕФА агар Инфантино ФИФАнинг бўлажак конгрессида ўз номзодини қайта сайланиш учун кўрсатса, қандай йўл тутишини маълум қилди. Ташкилот миллий ассоциацияларга муносиб муқобил номзод танловини тақдим этиш мақсадида ҳамкор конфедерациялар билан биргаликда ҳаракат қилиш ниятида эканини билдирди. УЕФАybyu фикрича, бундай муқобил номзод ҳалоллик, шаффофлик, изчил ривожланиш ва ҳақиқий институционал ислоҳотлар тамойилларига таяниши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг