UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Конор Тайсон ва Жонсга омад тилади 0 13:20Майк Тайсон Рой Жонснинг "қулоғини" еди ва итига бериб юборди (ВИДЕО) 0 12:44"Тоттенхэм" 50 миллионлик трансферни амалга оширишга тайёр 0 12:21UFC камарига расмий даъвогар: Вазн қотиб қолди, уни ҳаракатлантириш лозим! 0 12:00Қиличбозларимиз ишончни оқлашга ваъда беришди 0 11:39Юнон-рум кураши бўйича Қозоғистон чемпионати ўтказилди 0 11:18Гуири Мбаппенинг рекордини такрорлади 0 10:57Сирдарёда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 0 10:36Оммавийлик – саломатлик гарови! 0 10:15Bellator президенти ММА тарихидаги энг яхши жангчи-аёл кимлигини айтди 0 09:54Марадона учун сукут сақланган "Бунёдкор" - "Севинч" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:33Спортчимизга Олимпиада йўлланмасини тақдим этган сузиш мусобақасидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:12Пискентда Ўзбек жанг санъати бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди + ФОТО 0 08:51Хабиб бугунги жанг олдидан жамоадошларига омад тилади + ФОТО 0 08:30"Наполи" футболчилари Марадона фамилияси ёзилган либосларда майдонга тушиб келишди + ФОТО 0

25 окт 01:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 254. Хабиб Гетжини мағлуб этди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди

Бугун, 24 октябрь куни тунда UFC 254 доирасида Хабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гетжи ўртасида узоқ кутилган жанг бўлиб ўтади.

Ушбу саҳифа орқали UFC 254 турнирининг матнли трансляцияси олиб борилди.



ХАБИБББББББББББ. Иккинчи раундда нокаутга учратди. У рақибини оғритувчи усулда мағлуб этди ва фаолиятидаги 29-ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи раунд бошланди... 

01:48. Хабиб биз билган Хабибни кўрсатмаяпти. У деярели партерга унчалик ҳаракат қилмаябти. Раунднинг сўнгида эса Хабиб барибир Гетжини ағанатди. 

01:43. Бутун ММА дунёси кутган баҳс бошланди...

01:35. Хабиб доимгидек «Дагистан» қўшиғи садолари остида октагонга чиқиб келмоқда.

01:35. Ҳар икки жангчи ҳам октагонга кўтарилмоқда... 

01:28. Сўнгги жанг Хабиб-Гетжи жанги саноқли дақиқалардан сўнг бошланади... 

01:22. Ҳакамлар бир овоздан Роберт Уиттакернинг ғалабасини эълон қилишди. Энди навбат кечанинг марказий жанги Хабиб ва Гетжи тўқнашувига. 

01:19. Учинчи бўлимда жангчилар очиқ жангга киришиб кетишди. Ҳар иккиси ҳам рақибини қийин аҳволга солиб қўйишга эришди. Бироқ бу жанг ҳам ҳакамларнинг қарорига боғлиб бўлиб қолди. 

01:13. Жаред Коннонье иккинчи беш дақиқаликда рақибига нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Робертнинг оёғида жиддий муаммолар пайдо бўлмоқда.

01:08. Биринчи раунд якунланди. Ҳозирча устунлик ҳеч бир жангчида эмас. 

01:01. Биринчи раунд бошланди. 

00:58. Унга қадар эса собиқ чемпион Роберт Уиттакер Жаред Конноньега қарши октагонга кўтарилади. Жанг ғолиби эса ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесаньяга қарши октагонга кўтарилади.

00:56. Атиги битта жангдан сўнг узоқ кутилган Хабиб Нурмагомедов ва Жастин Гетжи ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 

00:43. Волков рақибининг танасига кучли оёқ зарбани йўллади ва кетидан бирин-кетин кучли зарбалар йўллаб, техник нокаутга эришди. 

00:41. Биринчи раунд катта эҳтимол билан Волковнинг фойдасига . 

00:31. Кечанинг учинчи даражали жанги Александр Волков ва Уолт Харрис ўртасидаги жанг бошланмоқда.

00:16. Яна учта жанг қолди...  

00:13. УХХХХХХХ. Фил Хоуз Жейкоб Малкунни ўн саккиз сонияда нокаут қилди.

00:10. Асосий жангларнинг навбатдаги баҳси бошланмоқда. Жейкоб Малкун ва Фил Хоузга қарши октагонга кўтарилади. 

23:52. Иккинчи раундда Мёрфи ҳамюртимизни бўғиш усули билан тутди ва афсуски Лилия таслим бўлишга мажбур бўлди. 

23:47. Биринчи раундда ҳамюртимиз ҳеч бир жабҳада рақибасидан суст ҳаракат қилмади. Биринчи беш дақиқалик учун жуда яхши десак ҳам бўлади. 

23:42. Жанг бошланди. Ҳамюртимизга омад 

23:38. Ҳамюртимиз жангга Ўзбекистон байроғи билан биргаликда чиқмоқда

23:29. Навбатдаги жангда Лилия октагонга кўтарилади... 

23:26. Магомед бирин-кетин кучли зарбалар йўллаб, рақибини мағлуб этишга эришди.

23:25. ГАП - СЎЗ якунланди. Магомед рақибини реваншда ҳам таслим этиб, барча гап сўзларга чек қўйди. 

22:54. Прелим жанглар якунланди. Асосий кардни уч марта бекор бўлган Магомед Анкалаев ва Ион Куцелаба ўтасидаги реванш баҳси очиб беради. Биринчи жангда ҳакамларнинг тушунарсиз қарори билан Магомед ғалаба қозонганди.

22:46. Прелим жангида Стефан Стрюве ва Тай Туивасага қарши октагонга кўтарилди. Биринчи беш дақиқанинг сўнгги сониясида Тай рақибини нокаутга учратиб, ғалабани илиб кетди.

22:38. Сўнгги прелим жанги бошланди. Энди навбат асосий тўқнашувларга.... Сўнгги прелим жангида Стефан Стрюве ва Тай Туиваса баҳс олиб боради. 

22:30. Навбатдаги баҳс ҳакамлар қарорига қолди. Натаниэль Вуд Кейси Кинни ўртасидаги баҳсда ҳакамларнинг қарори билан Кейси Кинни ғалаба қозонди. 

22:22. Иккинчи бўлимда катта устунликка эга бўлди

22:17. Лилия Шакирова аренага етиб келди ва жангга сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда 

 


22.16. Натаниэль Вуд Кейси Кинни ўртасидаги жангнинг биринчи раунди ҳужумлар остида ўтди. Зарбалар натижаси: 47 - 47 

22:08. Кечанинг навбатдаги жангида Натаниэль Вуд Кейси Киннига қарши баҳс олиб боради 

22:00. Хабиб ва Гетжи жанги бошланишига уч соат қолди

21:50. Раҳмановнинг бундай ажойиб ҳаракатларидан UFC бугунги бонуслардан бирини айнан қозоғистонликка берса ажабланмаймиз

21:48. Шавкат нималар қилди..... Биринчи беш дақиқаликнинг сўнги сонияларида Қозоғистон вакили рақибини ажойиб тарзда бўғиб олди ва бразилиялик таслим бўлишга мажбур бўлди.

21:37. Прелимнинг иккинчи баҳсда Қозоғистон вакили Шавкат Раҳманов Алекс Оливейрага қарши октагонга кўтарилади. 26 ёшли Шавкат учун бу дебют жанги бўлади... 

21:32. Ҳакамларнинг бири Алвига, иккинчиси кореяликни ғалаба қозонганини эълон қилди. Учинчи ҳама эса дуранг деб эълон қилди. Шу тариқа жангда ғолиб номи аниқланмади ва дуранг натижаси эълон қилинди.

21:29. Учинчи бўлимда кореялик жангчининг устунлиги остида ўтди . Тенг курашлар остида кечган баҳс ғолибини аниқлаш ҳакамларга қолди.

21:23. Алви жангнинг иккинчи беш дақиқалигида бироз устунликка эга бўлди

21:17. Чон Да Ун ва Сэм Алви ўртасидаги жангнинг илк раунди якунланди. Ҳозирча баҳс тенг курашларда кечмоқда

21:07. Прелим жанглар бошланмоқда. Прелим жангларини Чон Да Ун ва Сэм Алви бошлаб беради. 

20:44. Ҳакам Лиана ва Маверик ўртасидаги жангнинг иккинчи раунддида руҳсат бермади. Сабаби Жожуанинг бурни синди ва теҳник нокаут  эвазига рақибаси ғалаба қозонди.  Лиана Жожуа бурни cинган жангидан ёрқин ФОТОГАЛEРEЯ

20:42. Лиана - Маверик ўртасидаги жангнинг илк раунди якунланди. Кичик устунлик Маверикда. Шунингдек, Лиананинг бурни катта эҳтимол билан синди

20:30. Кечанинг иккинчи жангида мафтункор Лиана октагонга кўтарилади.

20:29.Йоэль Альварес Александр Яковлевга қарши октагонга кўтарилиб, рақибини биринчи раундда таслим бўлишга мажбур қилди 

20:20. Кечанинг илк жанги бошланди 

20:04. Жанглар бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Биринчи бўлиб октагонга Александр Яковлев Йоэль Альваресга қарши октагонга кўтарилади 

UFC 254 турнирига оид видеоларни ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗДА ҳам кузатиб боринг

19:42. Кечада бўлиб ўтадиган жангларнинг тўлиқ рўйхати

19:24. Бугун октагонга кўтариладиган Лиана Жожуа жангга сўнгги тайёргарликни кўрмоқда... 

19:22.  UFC 254 жанглари мана шу аренада бўлади.

19:14. Бугун кечанинг асосий кардида ҳамюртимиз Лилия Шакирова Лорен Мёрфига қарши октагонга кўтарилди. Спортчимизнинг жангдан аввал берган катта интервьюсини ўқишингиз мумкин. Лилия Шакирова UFC учун катта интервью берди + ТЎЛИҚ МАТН

 19.10. Бугунги жангларни қаерда кўриш мумкинлигини бу САҲИФАда билиб олишингиз мумкин.

19:07. Кеча  UFC 254 доирасида жанг қиладиган барча жангчилар сўнгги кўз уриштириш маросимида иштирок этишди. ФОТОГАЛЕРЕЯ

19:03: Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари. Ушбу саҳифада UFC 254 стартигача бўладиган воқеаларни кузатиб боришингиз мумкин.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
25 окт 09:44:52
Mirzaev Sanjar
Xabib Nurmagomedov oyoq bilan bug'ish usuli bilan oldi.Iltimos tug'ri yozinglar.
   
25 окт 02:19:10
Umar Ali
Shuncha kutganga loyiq jang bo'lmadi. Qiziqroq jang kutgandik.
   
25 окт 02:06:56
Boks boks
Гетжи яхши ухлар екан куда аясин
   
25 окт 02:06:39
Boks boks
Гетжи яхши ухлар екан куда аясин
   
25 окт 02:05:02
Shovkat
Eng galati jang boldi soliwmisanmi erkega oxwab
   
25 окт 02:03:52
Boks boks
Рахмат хамма Хабиб мухлисларига
   
25 окт 02:00:01
CHELSEA2211
Xabib muxlislarini g'alaba bilan tabrikleman...
   
25 окт 01:56:37
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:37
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:37
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:36
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:36
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:36
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:35
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
   
25 окт 01:56:24
Boks boks
Гетжи котак катта кетмаслик крак сийиб куйдингу жоллаб
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг